Get Mystery Box with random crypto!

КИНОЯ! Матиз миниб олган 45-50 ёшлардаги ҳайдовчи амаки дастл | Шахсий фикрлар | БЛОГ

КИНОЯ!

Матиз миниб олган 45-50 ёшлардаги ҳайдовчи амаки дастлаб ойнадан носини туфлади, кейин идишда қолган охирги қултум сувга оғзини чайдида идишни йўлнинг ўртасига ташлаб юборди ва охирида пиёдалар йўлакчасидан секин ўтаётган ёшларни кўриб нолиб қўйди:
— Ҳозирги ёшлар айниб кетди, маънавият қолмади, на уятни билади, на ҳурматни. Кийинишини қара...

Аввал ўзимизни ислоҳ қилайлик. Шундагина дунё ислоҳ бўлади!