Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентликлар каналида қуйидаги пост чиқибди. Сизда ҳам борми | Shaxriyor|Blog

Тошкентликлар каналида қуйидаги пост чиқибди. Сизда ҳам борми шунақа дўст деб. Ҳа бор, улар менда кўп. Лекин 1 чи ҳаёлимга келган дўстим шу - исми Абдуллоҳ.

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди. Ҳеч кутмагандим.

— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим: Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди: -Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди.
Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан: "Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман".

Сизда ҳам шундай дўст борми?

@umidjon_ishmukhamedov