Get Mystery Box with random crypto!

#hikmat *Ҳеч кимдан ёрдам кутма. *Қўлингдан келганича ҳаммага | SHAXRISABZ yangiliklar SHAHRISABZ KItob Yakkabog`

#hikmat
*Ҳеч кимдан ёрдам кутма.

*Қўлингдан келганича ҳаммага ёрдам беришга ҳаракат қил.

*Ҳеч қачон қаттиқ гапирма ва кўп ҳам гапирма.

*Умуман баланд овозда гапирма.

*Ғоят юмшоқ ва ширин гапир.

Бегуноҳ ва камбағалларга жуда меҳрибон bo‘l.

*Ҳеч кимнинг қалбини синдирма.

*Ҳокимиятга ҳавас қилма, алданма.

*Имкон қадар давлат эшикларидан узоқроқ тур ва у ердан ҳеч нарса кутма.

*Асло ёш аёллар, ҳатто, ёши катта аёллар билан ҳам кўп суҳбатлашишга одатланма.

*Ёзлик уй деб денгиз бўйидаги уйлардан сотиб олма, фарзандларингни гуноҳ жойлардан сақла.

*Зинҳор дунёйинг учун динингни зое қилма.

*Ўлимни унутма, кўзингни олдидан қочирма.

*Ҳар доим ҳақ ризолигини қозона оладиган амали солиҳлар билан банд bo‘l.

*Бидъатчиларнинг ҳавойи нафсига ва орзуларига эргашма. Яхши, солиҳ, содиқ, обид, зоҳид одамлар билан бирга bo‘l. Улардан айрилма,  хизматларида ҳам бардавом bo‘l.

*Ҳеч қачон ҳеч кимдан айб қидирма. Ўзингнинг камчиликларингни қидир ва уларни тузатишга ҳаракат қил, қўшниларинг билан жуда яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қил ва имкон қадар уларга совғалар улашиб тур.

*Фарзандларингга совға беришдан узоқлашма ва ҳар доим уларнинг камчиликларини яширишга ҳаракат қил. Етим ва ёрдамга муҳтожларни топ, хизматларида хатога йўл қўйма.

*Табассумли ва ширин тил билан сўзловчилардан айрилма.

*Бўш вақтингда Қуръон ўқи ва Аллоҳнинг зикри билан машғул бўл, беҳуда ғийбатлардан ўзингни узоқ тут.

*Ҳақни унутма, Ҳақдан заррача ҳам айрилма.

*Луқмангга диққатли бўл, ҳалол бўлсин, шубҳали нарсалардан  эҳтиёт bo‘l. Ҳирс ҳеч қачон яхшилик олиб келмайди.

*Дунё зеб-зийнатларига илтифот қилма, ортиқча сарф-харажатлардан қоч, ҳаромдан миллионлаб топишингни билсанг ҳам, ўзингни ботқоққа ботирма.

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қутқу ҳазратлари насиҳатлари

@shaxrisabzolxx