ҲАЁТ СИЛСИЛАСИ !
Сўрадилар; Сенинг ҳақиқатинг не?
Дедимки; мавжудлигим!
Сен кимсан?
Дедимки; Йўқлик мендадир!
Сўрадилар;Зотинг ким сенинг?
Дедимки; Худо
Сўрадилар;Сен нималарга қодирсан?
Дедимки; ҳеч нарсага!
Англамадим.....?
Дедимки;Сенинг томондан қараса ҳеч нарсага,
Менинг томондан ҳамма нарсага.
Дунё шу қадар кенгки.....
Ундаги кенглик етмас даражада
Торлик қилади!
Дунё - Менинг кўзларим ичида ғарқ бўлган!
Сен ҳаётга менинг кўзларимла боқ эй кўнгил!
Сўрадилар;Сенинг кўзларингда нелар бор?
Дедимки;
Менинг кўзларимда бутун олам,
Лек ўзим оламларга сиғмас бўлдим! Шеҳина: Шахноза Махсумова
"ЮКСАЛИШ АКАДЕМИЯСИ"
https://t.me/Shaxnoza_Maxsumova