Get Mystery Box with random crypto!

​#мотивация_Шеҳина Шундай инсонлар бор-ки, ҳаётдан норози бў | SHEKHINA || SHAXNOZA MAXSUMOVA

#мотивация_Шеҳина

Шундай инсонлар бор-ки, ҳаётдан норози бўлиб яшашади. Улар ўз ҳаётларидан мамнун бўлмаганликлари учун, асосан ҳафа бўлишади, ҳафа қилишади, бошқаларни доимо муҳокама қилишади.

Aлбатта, баъзи одамлар бор, уларнинг яшайдиган муҳитлари ёқимли, яна шундайлар борки, бунинг акси. Баъзилар ҳаётда кўпроқ имкониятларга эга, баъзилари эса камроқ.
(Aслида, ҳамма тенг имкониятли!)

Бироқ, инсон қандай шароитда яшашидан қатъий назар, унинг эътибори нимага йўналтирилган бўлса ҳаёти шундан иборат бўлади.

Ўз ҳақиқатимизни, ўз ҳаётимизни фақат биз яратамиз!

Биринчи навбатда биз, реал ҳаётимизни ички ҳолатимиз, кайфиятимиз, ҳис-туйғуларимиз билан яратамиз, кейин эса тегишли вазиятлар билан ҳаётимизга жалб қиламиз.

Кайфият - бу созлаш мумкин бўлган нарса. Фақат биз уни ўз истаган частотамиз билан созлай оламиз.

Инсонлар асосан ўзларини жабрланувчидек ҳис қиладиган, бахтсиз, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс сифатида қабул қилишади. Ёки ҳеч бўлмаса ўзларининг ички ҳолатлари, кайфиятлари учун ҳам жавобгарликни ўз бўйниларига ололмайдилар.

Шуни унутманг, доим танлов ўз қўлимизда бўлади. Ҳаётдан шикоят қилиш, бошқалардан ғазабланиш, улардан нимадир кутиш буларнинг барчаси Сиз танлов қилганингиз ва Сиз рухсат берганингиз учунгина сизнинг ҳаётингизда бор!

Ўзгаришларни ўз ички туйғуларимиз, ўй - фикрларимизни созлашдан бошланади!

Биз ҳозир ва шу ерда миннатдорчиликни ҳис қилиб
яшасак, атрофимизда бизни қувонтиривчи ҳолатлар, юқори кайфиятли муҳит, тоза ва озода жойлар, меҳр-оқибатли, самимий инсонлар жалб қилинаверади!

Барчасини ўзимизни ислоҳот қилишдан бошлайлик! Ишонинг, ҳаётингизда катта ўзгаришлар содир бўла бошлайди!


Шеҳина:Шахноза Махсумова
————
«YUKSALISh AKADEMIYASI»
@Shaxnoza_Maxsumova