Get Mystery Box with random crypto!

​​Қабул қилинг, миннатдор бўлинг, қўйиб юборинг Нимани ўтказ | SHEKHINA || SHAXNOZA MAXSUMOVA

​​Қабул қилинг, миннатдор бўлинг, қўйиб юборинг

Нимани ўтказган бўлсангиз барчасини қабул қилинг.

Ҳаётингизда содир бўлган ҳамма нарсани очиқ юрак билан, севги билан қабул қилинг.

Ҳаётда ҳеч нарса тасодифий эмас.

Сиз ўтаётган барча нарсаларни: оғриқларни, ташвишларни ва шубҳаларни қабул қилинг, миннатдор бўлиб қўйиб юборинг.

Ўтишингиз керак бўлган ҳамма ҳолатларни очиқ юрак ва севги билан қабул қилинг.
Ҳа, Сиз буни қила оласиз.

Тўғри, бу оғриқли ва осон эмас.
Лекин шуни билинг-ки, ҳаммасини қабул қилиш ва қўйиб юбориш муҳим. Бу ердан бошқа йўл билан ўтиш мумкин эмас.

Ҳамма нарса Сизда тўпланган!

Ўтиш жараёнларининг ҳеч бири тасодифий эмас. Уларнинг барчасини «ақл» ўчган даврда (туғилишингиздан олдин)ўзингиз белгилагансиз. Юракни тингланг

Ишонинг, барча тажрибалар муносиб тарзда ўтади,
Қабул қилинг ва қўйиб юборинг.

Сиз фақат табассум қилинг ва жараёнларни муҳаббат билан қабул қилинг.

Сиз қабул қилиб қўйиб юборсангиз ички тинчликка келасиз, ўзингиз билан уйғунлашасиз!

Шу онда, ҳамма нарсани енгил қабул қила олиш КAЛИТИНИ топасиз!

Тасаввурингиздагидан-да юқори бўлган НУР ҳолатига тушиб қоласиз!

Бу бутунлай енгиллик, севги, ҳотиржамлик ҳолати

Aтрофингиздаги ҳамма нарса Сиз билан бирга ўзгаради.

Биз СЕВГИДA ЯШAЙМИЗ ва ўз дунёйимизни илоҳий севгининг тўлқинида яратамиз
———
«YUKSALISh» psixologik markazi
Telegram | Instagram | Facebook