Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳеч қандай қутқарувчилар йўқ. Ҳаммаси Унинг ўлчовларида. Фақ | SHEKHINA || SHAXNOZA MAXSUMOVA

​​Ҳеч қандай қутқарувчилар йўқ. Ҳаммаси Унинг ўлчовларида. Фақат ўтишлар, ўтказгичлар мавжуд.

Ҳамма кучингиз уйғониши ва юқори оламларга кўтарилиши учун онгингизнинг барча ҳужайралари уйғониши муҳимдир.

Ҳар бир ҳужайраларингизни уйғотишни бошлаганингизда, сиз атрофингиздаги ўзгаришларни ва одамларнинг қандай ўзгаришини кўрасиз.

Руҳ ўзини эслайди, барча қисмларини тўплайди ва ҳаракат қилишни бошлайди. Ва унинг ҳаракатларидан, табиийки, бошқалар уйғонади.

Бундан ташқари, ҳали ҳам ўйинлар ичида қолишни истаганлар эса, эртами-кечми улар ҳам ривожлана бошлайди, эволюцияга киради. Чунки Ер ўз харакатидан ҳали тўхтамайди.

Сизнинг онгингиз ва вужудингиз Севги ва миннатдорчиликлар макони. Буни шунчаки, унутгансиз. Сиз бирор кишини ёки унинг касаллигини ёқтирмайсиз - уни ўз маконингизда кенгайтиринг.

Эволюцияга қадам қўйганингиздан кейин Сизда ажратиш туйғулари ҳам йўқ бўлади. Кимнидир орқада қолаётгани, ёки олдинга кетаётгани, кимнидир “яхши, ёмон”га ажрата олмайсиз.
Сиз бир БУТУНЛИК, БИРЛИККA келасиз.

Шундай қилиб, сиз барча қисмларни бирлаштирасиз ва ягона Руҳга айланасиз. Худди шу руҳда ривожланиш, ўзини севиш, ўзини англаш каби ягона режа мавжуд.

Бу жараёнда Сиз кимнидир ёнига бормайсиз, лекин ўзингизни билиб оласиз, сиз қисмларингизни тўплайсиз ва ўз қисмларингизни озиқлантирасиз.

Ҳар доим ўртада бўлишингиз муҳим. Пастки оламларда - қутқарилишни истовчи, нажот изловчи кишилар.

Илоҳий онгда ҳеч қандай нажоткор йўқ. Ҳар бир инсон ўз ўлчамида ётади. Ҳамма нарса унинг ўлчовларида. Фақат ўтишлар, ўтказгичлар мавжуд.

Эволюцион курс: «ЯРAТУВЧИ ОНГИ»
———
«YUKSALISh» psixologik markazi
Telegram | Instagram | Facebook