Get Mystery Box with random crypto!

Dilsora Fozilova 'муллалар' ҳақида ёзган постни кўпчилик улашд | Shavkat Hasan sahifasi

Dilsora Fozilova "муллалар" ҳақида ёзган постни кўпчилик улашди.

Шулар ичида Зафарбек Солижонов ҳам. Пост остида бир биримизни ҳақорат қилмай, маданиятли инсонлардек баҳс қилдик. Фикрларимизни ҳимоя қилдик.

Баҳсимиз давомида Социолог, олиманинг фикрларига эътирозим ёлғон эмаслигини айтган Зафар Солижоновга буни очиқ айтишни таклиф қилдим "Ҳа, сизни эътирозингиз ўринли ва Дилсора Фозилова ўз фикрларини баён қилишда бироз хато қилган деб айтинг" дедим. Аммо ундай дейилмади.

Аслидаку "Сизнинг фикрларингиз ёлғон эмас" деган гап шуни тақазо қилади.

Зафар Солижонов айб ва хатони кўрган вақтда кескин раддия билдира оладиган инсон сифатида танилган бўлишига қарамай, Социолог олиманинг фикрларида нотўғри ёндашув борлигини айта олмади. Нима учун икки хил стандарт.

Ваҳолангки изоҳимга ёзиган биринчи жавоб "Нима учун эшшакка қарши гапирмай, аёлларга ташланяпсизлар" деган гап бўлди. "Бир жойда гапиролмасанг бошқа жойда ҳам гапирма" дегандек. Ўзи эса бир жойда гапириб, бошқа жойда сукут сақлади.

Ишонинглар, ўлай агар, сизларга ўхшаб эшак тилида гапиролмайман ва эшаклар тилини тушунмайман.

Социолог опамизнинг саҳифасида бегоналар изоҳ қолдира олмас экан. Ўзи изоҳларга ҳам ўта қўпол жавоб берилар экан у ерда.

Кабул Дусов ҳам устозим деб айтаётган инсоннинг фикрларини таҳлил қила оладиган даражада илми бор деб ўйлайман. Лекин нимагадир кўр-кўрона қўллов (кўрмурилдик) қилаётгандек чамамда.

Майли, сизлар опанинг гапларини таҳлил қилишни истамасанглар, биз ўзимиз таҳлил қилдик. Ҳар бир гапига раддия бериш билан бирга аниқ саволлар ҳам қолдирдик. Тўғри бироз чўзилиб 25 дақиқа атрофидаги видео бўлди.
Кўриб ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлигини холис баҳо берасизлар деган умиддамиз.
Видео узун бўлгани учун Ютубга жойладик