Get Mystery Box with random crypto!

2022 BITIRUVCHILAR SHAROF RASHIDOV tumani

Telegram kanalining logotibi sharofrashidovotm — 2022 BITIRUVCHILAR SHAROF RASHIDOV tumani 2
Telegram kanalining logotibi sharofrashidovotm — 2022 BITIRUVCHILAR SHAROF RASHIDOV tumani
Kanal manzili: @sharofrashidovotm
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 145

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-07-25 20:17:30
«Acmelines» kompaniyasi bilan M.E.G.A chegirma asosida Qozog'istonning nufuzli va TOP-1000 universitetlarida talaba bo'ling.

Qozog'istonning nufuzli / TOP-1000 universitetlari



Batafsil ma'lumot: Ra'no | Iroda |

• O'qishni ko'chirishda huquqiy yordam
• 1-4 yilgacha qo'llab-quvvatlash


+998995142616
+998996402616



Telegram |Instagram
332 viewsAbbos Abdimo'minovich, 17:17
Ochish/sharhlash
2022-07-25 20:17:30
Imtihonda talaba bo'lmadingizmi? Unda, Imtihonsiz talaba bo'ling

Acmelines kompaniyasi ko'plab davlatlarda imtihonsiz yuqori sifatli ta'lim imkoniyatlarini 50% gacha chegirmalarda taqdim etadi.

Rossiya Qozog’iston
Qirg’iziston
Tojikiston

Qabul va o'qish davringizdagi kompaniyamiz tomonidan taqdim etiladigan doimiy texnik va qonuniy nazorat sizning vaqtingiz tejaydi.

Onlayn ro'yxatdan o'ting va 50% chegirma ega bo'ling

O'qishni ko'chirishda huquqiy xizmatlar
200+ sohalar / 60+ oliygohlar. Sirtqi/Kunduzgi

Acmelines - chet elda tahsil olish istagida bo'lganlarning ishonchli hamkori!


+998995142616
+998996402616





Tg |Insta|Web |Fb|You
357 viewsAbbos Abdimo'minovich, 17:17
Ochish/sharhlash
2022-07-25 19:07:43
178 viewsAbbos Abdimo'minovich, 16:07
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:32:34 Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар. Энди сиртқи ва кечки шаклга ҳам, шунингдек техникумларга ҳам таълим кредити олса бўлади.

2022 йил 18 июлдаги Президент қарорига кўра, талабаларга таълим кредити бериш бўйича бир қатор яхши ўзгаришлар жорий этилди. Жумладан, хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.
Батафсил бу ерда: https://t.me/xushnudbek/15110

Бундан ташқари ўтган йилдан бериш бошланган одатий таълим кредити бўйича ҳам 3 та асосий ўзгариш бор:

энди сиртқи ва кечки таълим учун ҳам берилади (илгари фақат кундузги таълимга эди);
энди ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) учун ҳам олиш мумкин (илгари фақат олий таълимга эди);
энди қариндош бўлмаган учинчи шахсларни ҳам биргаликда қарз олувчи (кафил) қилиш мумкин (илгари фақат оила аъзолари ёки васийсига рухсат берилганди).

ТАЪЛИМ КРЕДИТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)

Кредит миқдори: талаба ва таълим муассасаси ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга

Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 15% — 2022 йил 21 июль ҳолатига).

Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).

Кимларга берилади:

кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклига
бакалавр ёки магистрга
тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.

супер-контракт учун ёки иккинчи мутахассислик, масофавий, махсус сиртқи шакллар учун таълим кредити берилмайди.

Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ёки хорижий

олий;
ўрта махсус;
профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари
ёки қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.

Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.

Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки бошқа учинчи шахслар таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда кредит бериши мумкин.

Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;
б) талаба ва таълим муассасаси ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.

Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.

***

Таълим кредити мавзусида овозли чатни эшитиш (2021 йил 21 августдаги):
https://t.me/xushnudbek/10938

Ўқишни кўчирганлар қачон таълим кредити олиши мумкин:
https://t.me/xushnudbek/10942

10 млн сўм таълим кредити олиш учун ойига қанча ойлик иш ҳақи талаб этилади:
https://t.me/xushnudbek/10950

Супер-контракт учун таълим кредити олса бўладими?
https://t.me/xushnudbek/10974


@xushnudbek
249 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:32
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:29:43
133 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:29
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:23:34 6 та ОТМдаги йўналишлардаги чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳонлар 23-24-25-26 июль кунлари бўлиб ўтади.

Имтиҳон ўтадиган жойлар мана бу ерда.


@xushnudbek
89 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:23
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:21:30 6 та ОТМдаги йўналишлардаги чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳонлар учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

my.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали рухсатномани юклаб олиш мумкин.

Абитуриентлар рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмасдан белгиланган ҳудудга етиб боришлари керак. Бунда, аввал 3 та кўникма (тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш ва ёзиш) бўйича имтиҳон топширилади. Гапириш кўникмасини текшириш имтиҳон кунининг эртасига бўлиб ўтади.


@xushnudbek
86 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:21
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:21:14 Қабул жараёнларига оид савол-жавоблар:
#abituriyent

Бакалавр, магистратура, мақсадли ва имтиёзли квоталарни қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади? Жавоб

Талабалар ҳам абитуриент сифатида ўқишга ҳужжат топшира оладими? Жавоб

10-синфни тугатганлар тестга кириб, талаба бўла оладими? Жавоб

Ҳам переводга, ҳам абитуриент сифатида ариза топширса бўладими? Шунда 2 та тестга кирадими? Жавоб

Қайси йўналишда қайси фанлардан имтиҳон бўлади? Жавоб

Бешта йўналишни танлаш шартлари қанақа? Жавоб

Ижодий имтиҳони бор жойда фақат 1 та йўналиш танлаб бўладими? Жавоб

"Бу телефон рақам олдин рўйхатдан ўтган" деса, нима қилиш керак? Жавоб

Танлов устуворлигини белгилаш нима дегани? Жавоб

«Давлат гранти» ҳамда «Давлат гранти ва тўлов-контракт» дегандан қайси бирини танлаш керак? Жавоб

Кундузги билан сиртқи қўшиб танланганда давлат гранти устуворлиги масаласи қанақа бўлади? Жавоб

Имтиёзли қўшимча квоталар фақат биринчи йўналишга ўтадими ёки бешаласига ҳамми? Жавоб

Мақсадли қабул нима дегани? Жавоб

Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади? Жавоб

Сўхлик абитуриентлар имтиёзи қандай қўлланади? Жавоб

5 йил стажга эга ўрта махсус ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли квота қандай қўлланади? Жавоб

Нега ДТМ сайтида тугатган йили сифатида 2022 йилни танлаб бўлмаяпти? Жавоб

Хотин-қизларга берилган тавсияномалар нега ДТМ сайтида кўринмаяпти? Жавоб

IELTS сертификати нега тасдиқланмаяпти? Жавоб

Ногиронлиги бўлган шахслар маълумотни қандай киритади? Жавоб

Ҳужжат топшириб бўлгач, яна йўналишни ўзгартирса бўладими? Жавоб

Қайси йўналишга қанча ҳужжат топширилганини кўрса бўладими? Жавоб

Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? Жавоб

Тўловни онлайн қилса ҳам бўладими? Жавоб

Нега менда тўлов чиқмаяпти? Жавоб

Ижодий имтиҳон топширадиганлар ҳам тест учун тўлов қиладими? Жавоб

Абитуриентлар максимал балл олиши учун чет тилини қай даражада билиши керак? Жавоб

Тестни қайси ҳудудда топшириш мумкин? Жавоб

Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади? Жавоб

Абитуриентлар тестга кириши учун вакцина олган бўлиши керакми? Жавоб

Тест топшириш учун абитуриентларда фақат ID карта бўлиши керакми? Жавоб

Иккинчи мутахассислик бўйича қаердан маълумот олса бўлади? Жавоб

Ўтган йилги кириш балларини қаердан кўрса бўлади? Жавоб

Ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналиши нега ДТМ сайтида чиқмаяпти? Жавоб


@xushnudbek
79 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:21
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:19:19 Нега қабул жараёнлари узайтирилди? Энди тест ҳам чўзиладими?

Шундай саволлар ҳам келиб турибди. Қабул жараёнлари нима учун чўзилганининг расмий изоҳини билмадиму, лекин бунга заррача ҳайрон бўлганим йўқ.

Чунки жорий йилда тўлақонли қабул жараёнлари 27 июнь куни тунда, яъни муддатидан 1 ҳафта кечикиб бошланди. Унгача 20 июндан бошлаб шунчаки my.dtm.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш очилганди, лекин абитуриентлар йўналишларни танлай олишмасди. Бу ҳақда бир неча бор каналимда ёзганимни эсласангиз керак.

Шу сабабли ижтимоий адолат нуқтаи назаридан абитуриентларга яна 1 ҳафта муддат қўшиб бериб, қабулни 27 июлга қадар давом эттиришга қарор қилинган бўлса керак.

Бунинг натижасида тест кунлари ҳам чўзилиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Лекин у кўпга чўзилиб кетмайди, хавотир олманг. Ўтган йили тест синовлари 5 августда бошланган эди. Жорий йил ҳам тахминан шу саналар атрофида бошланиб қолса керак. Яна ҳам саналари аниқ бўлганда маълумот берилади.


@xushnudbek
65 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:19
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:18:38
62 viewsAbbos Abdimo'minovich, 12:18
Ochish/sharhlash