Get Mystery Box with random crypto!

#Эълон Ҳурматли битирувчилар! Жорий йилнинг 22-24 сентябрь к | 2022 BITIRUVCHILAR SHAROF RASHIDOV tumani

#Эълон

Ҳурматли битирувчилар!

Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 10-11-синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтадиган “Рус таълими Тошкент - 2022” халқаро кўргазма-ярмаркасига таклиф этади.

Унда Россиянинг 55 та университети ўз таълим дастурларини тақдим этади. Кўргазма-ярмарканинг асосий мақсади абитуриентларни Россиянинг етакчи университетларида халқаро дастурлар бўйича таълим олиш имкониятлари билан таништиришдан иборат.

Кўргазма-ярмаркада Сиз қуйидаги имкониятларга эга бўласиз:

Россиянинг етакчи университетлари билан танишиш;
Россия олий ўқув юртларига қабул қилиш ва таълим олиш бўйича энг сўнгги ва батафсил маълумотларни олиш;
Таълим имкониятлари, имтиёзли қабул ва ҳужжатларни топшириш муддатлари бўйича университетлар вакиллари ва экспертлар билан маслаҳатлашиш;
Танланган университетда бепул таълим олиш ёки таълим грантини олиш имконияти ҳақида маълумот олиш;
Россия университетлари тақдимотларини томоша қилиш, яшаш шароитлари ва ётоқхоналари, Россиядаги ҳаёт ҳақида маълумот олиш;

Иштирокчи университетлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://disk.yandex.com/i/eBOKgAizPetFEQ

Кўргазма ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Ахборот ҳамкори - "Рособразование" НТТ.

Манзил: (ТДИУ; “Ўзбекистон” метро бекати, “Халқлар дўстлиги” метро бекати, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй).

Кўргазманинг иш вақти: 10:00 дан 17:00 гача


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram