Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳим_савол_жавоблар 61-савол: Қиёмат кунидаги ҳавзга иймон | Sh

#Муҳим_савол_жавоблар

61-савол: Қиёмат кунидаги ҳавзга иймон келтириш нима?

Жавоб: Қиёмат майдонида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳавзлари бўлишига қатъий иймон келтирамиз. У кунда қаттиқ иссиқ бўлади, одамлар ҳолдан тойишади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари ўша ҳавзнинг олдига келишади. Унинг суви сутдан кўра оқроқ, асалдан ширинроқ, мушк-анбардан хушбўйроқ, идишлари само юлдузлари саноғича бўлиб, ундан бир марта сув ичган киши асло чанқамайди. Ҳавзнинг суви Кавсардан келади. Кавсар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаннатда бериладиган дарёдир. Ундан ҳавзга икки новдан сув қуйилиб тургани учун ҳавз доимо тўлиб туради.


Фойдаланинг
t.me/shariatnuri