Get Mystery Box with random crypto!

#ШЕЪРИЯТ • «Сени тушунаман!»-, деганларга Уильям Шекспир шунд | Shahzod Shuhratov

#ШЕЪРИЯТ

• «Сени тушунаман!»-, деганларга Уильям Шекспир шундай жавоб берган экан:
- Ҳис этмаган нарсангни тушунмайсан!

ҲАЁТ

(Ўзлаштирма)

Чарчадим мен ҳаёт, кулма устимдан,
Мажбур тиз чўктирди, номард бу дунё,
Кўзимдан тушганлар, қолди кўнглимдан,
Шу ғариб бошимни эгдирма ҳаёт.

Мен адашдим ҳаёт, солма юзимга,
Вафога хиёнат жавобин олдим,
Севдим деб ҳанжарни суққан кўзимга,
Пасткаш хоинларга кулдирма ҳаёт.

Пушаймонман ҳаёт, кўп савол берма!
Хоҳласанг ҳибс эт, хоҳласанг сургун,
Сўзларим оғирдир, тегар қалбинга,
Манзилга етмасдан ўлдирма ҳаёт.

Маҳбубий