Get Mystery Box with random crypto!

​#ривоят МУҲАББАТ Бир йигит донишманддан маслаҳат сўради: | SHOHRUH

​#ривоят

МУҲАББАТ

Бир йигит донишманддан маслаҳат сўради:
- Биз турмуш қурганимизга бир неча йил бўлди... Аёлимдан совудим, олдингидай муҳаббат йўқ... Уни ортиқ севмайман... У хам шундай... Нима қилсам экан?
Донишманд жавоб берди:
- Аёлингизни севинг!
Йигит хайрон бўлиб сўзини қайтарди:
- Тушинмадингиз чоғи... мени аёлимга муҳаббатим йўқ, деяпман...
Донишманд бош силкиб деди:
- Бу аёлингизни севиш учун яхши омил...
- Қандай севай, муҳаббатим бўмаса...- жиғибийрон бўлди йигит. Донишманд жавоб қилди:
- Аёлингизни асранг, дардига шерик бўлинг, қадрланг, ғамхўрлик қилинг, фидойи бўлинг... чунки, эркак учун севиш ҳис-туйғуни эмас, ҳаракатни англатади...