Get Mystery Box with random crypto!

МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ Халқ депутатлари шаҳар кенгаши д | Shahrisabz shahar hokimligi

МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ

Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари бугунги кунда Шаҳрисабз шаҳрининг ижтимоий сиёсий, маънавий маърифий, иқтисодий соҳалари ҳаётига чуқурроқ кириб бориб, қарорлар ижросини таъминлашда баҳоли қудрат қўлларидан келган ёрдамларини беришмоқда. Бозорларда нарх навони оширмасликка, тиббиётда, халқ таълимида, МТТ, маҳаллаларда қарорлар ижросини таъминлашда ўзларининг дўстона, холис, таҳлилий, танқидий муносабатлари билан жамиятимиз ривожига муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва секторларнинг раҳбарлари байрам муносабати билан шаҳар кенгаши депутатларини ва матбуот хизмати вакилларини Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан ҳамшаҳарларимиз номидан табриклаб, энг яхши эзгу тилакларини изҳор этиб, ташаккурнома билан тақдирлашди.

Шу ўринда шаҳар кенгаш котибияти мудири Д.Ёров йиғилганларни байрам билан табриклаб, депутатлар номидан шаҳар ҳокимига ташаккурнома тақдим этди.