Get Mystery Box with random crypto!

МУСТАҚИЛЛИК 31 ЙИЛ ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА ЯНГИ 2 ТА ИНВЕСТИЦИЯ Л | Shahrisabz shahar hokimligi

МУСТАҚИЛЛИК 31 ЙИЛ

ШАҲРИСАБЗ ШАҲРИДА ЯНГИ 2 ТА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Шаҳрисабз шаҳридаги 3-сектордаги "Синабоғ" маҳалласи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида "Муқимов Акмал" хусусий корхонаси фойдаланишга топширилди. Корхонани очилиш маросимида шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов иштирок этиб, энг улуғ, энг азиз Мустақиллигимизни 31 йиллиги байрами билан йиғилганларни қизғин табриклади. Шундан сўнг меҳнат фахрийлари, ҳоким ёрдамчилари,ёшлар етакчилари, жамоатчилик вакиллари кичик саноат зонасида фойдаланишга топширилган ширин маккажўхори қаламчалари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ушбу лойиҳа қиймати 1 млрд. сўм бўлиб, кунига 200 дона қадоқланган жўхори қаламчалари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Шунингдек, Ёшлар саноат зонасида бугун ёш тадбиркор Жонибек Камолиддиновнинг "Бобуржон Кеш Амин" хусусий корхонасининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. Корхона 2 млрд. сўм қийматга эга пахта чиқиндисини қайта ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхона йилига 300 тонна “Вата прима” бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаради.