Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа 1. Кофирлар. 'Албатта, Аллоҳ кофир | SHAFOAT.UZ || Расмий канал

Аллоҳ севмайдиган ўн тоифа

1. Кофирлар.
"Албатта, Аллоҳ кофирларга муҳаббат қилмас".
(Оли имрон сураси, 32 оят).

2. Тажовузкор бўлганлар.
"Албатта, Аллоҳ тажовузкор бўлганларни хуш кўрмас" (Бақара сураси, 190 оят).

3. Бузғунчилар.
"Аллоҳ бузғунчиларни севмас" (Моида сураси, 64 оят).

4. Хиёнат қилувчилар.
"Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас" (Анфол сураси, 58 оят).

5. Золимлар.
"Албатта, У зот золимларни севмас" (Шўро сураси, 40 оят).

6. Исрофчилар.
"У зот исроф қилувчиларни севмас" (Аъроф сураси, 31 оят).

7. Такаббурлик қилиш.
"Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас" (Наҳл сураси, 23 оят).

8. Ҳовлиқиш
"Ҳовлиқма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас" (Қасос сураси, 76 оят).

9. Мутакаббир ва мақтанчоқлик.
"Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас" (Луқмон сураси, 18 оят).

10. Ёмон сўзларни ошкора қилувчилар.
"Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди" (Нисо сураси, 148 оят).

Аллоҳим! Бизларни ана шу тоифадан бўлиб қолишдан сақлаб, Ўзинг яхши кўрган бандалар қаторида қилгин!

@shafoatuz