Kanal manzili:
Toifalar:
Sport
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
3.63K
Kanalning ta’rifi
Футбол ҳақида қисқа ва лўнда ёзишга астойдил ҳаракат қиламан.
Шаҳбоз Беғамовнинг профессионал фаолияти:
•«Насаф» (2012; 2015) — Матбуот хизмати ходими✅
•Championat.asia (2014-2019) — журналист, таҳлилчи✅
•АГМК (2019-2022) — Матбуот котиби✅
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2022-07-07 22:29:37
18.8K voters47.5K views19:29
2022-07-07 18:03:35
Николай Минчев «Пахтакор»нинг янги спорт директори бўлса, техник директорликка собиқ футболчи қайтарилиши мумкин.
Академияга ҳам кўпчиликка таниш мутахассис келиши мумкин.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
5.0K views15:03
2022-07-07 12:25:23
«Навбаҳор» қишда чақирган Шерзод Темировни ёзда олиши мумкин.Ислом Кенжабоев эса кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли кетмоқчи.«Қизилқум» агарда
Темурхўжа Абдухолиқовни қўйиб юборадиган бўлса, унда ҳужумчи «Пахтакор»га келади.
«Динамо»нинг ёзги трансфер шорт-листи анча номдор футболчилар билан тўлдирилган.
«Насаф» кучли легионер ҳужумчи изламоқда.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
7.0K views09:25
2022-07-06 22:35:57
Трансфер нархи ҳақиқатдан йироқ!
5.4K views19:35
2022-07-06 18:57:34
Азиз Турғунбоев «Сепахон»га.
5.8K views15:57
2022-07-06 18:27:05
«
Пахтакор» хорватиялик ҳимоячи, БАТЭ жамоаси аъзоси
Яков Филипович билан музокараларга киришган ва футболчи катта эҳтимол Тошкент клубига ўтади.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
5.2K views15:27
2022-07-05 09:07:28
«Металлург»дан кетган Шоҳназар Норбековнинг хизматларига аввалроқ, Мўминжонов даврида «Нефтчи» қизиққан. Ҳозирда эса «Локомотив» ва «Навбаҳор» футболчини ўз сафига чорламоқда.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
5.4K views06:07
2022-07-04 17:21:16
Чемпионатимиз ташкилотчилиги жуда паст даражада!
Битта ўйинни эплаб кўрсатолмаймиз. Бу йилги интрига фақатгина жамоаларнинг ўзаро рақобатдаги даражаси тенглашгани билан боғлиқ масала.
Ўйинларни чиройли продукт қилиб мухлисларга тақдим этолганимизда ва ташкилотчилик даражасини сал бўлса ҳам оширганимизда, ишонинг, қизиқиш янада ошарди. Афсуски биз оддий трансляцияларни ҳам бир меъёрда кўрсатишга тайёр эмасмиз.
Бизда футболга қизиқиш ўта юқори. Оддий мисол, яқиндагина ўтган Осиё кубоги (U23) бунга мисол.
Мухлисларни ички чемпионатда жалб қилолмаётганимиз айнан ташкилотчилик даражаси билан боғлиқ масала!
Тизимли чириб кетган муаммо бу.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
5.6K views14:21
2022-07-04 09:52:03
2 кундан кейин катта эҳтимол билан Суперлиганинг бир жамоасида «распродажа» бошланади!
Кўпчилик чамадон кайфиятида. Кетиш ҳақида оғзаки келишув ҳам бор.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
5.6K views06:52
2022-07-03 22:51:37
Трансфер ойнаси расман очилди!Демак, бугун
«Пахтакор» Ҳамдамовдан, «
Металлург» агар трансферни расмийлаштирган бўлса
Анвар Ғофуров хизматидан фойдаланиши мумкин.
Эртага «
Навбаҳор»
Туропов,
«Сўғдиёна» Ҳусниддин Ғофуровдан фойдаланиши мумкин.
Фақат клублар ушбу ўтишларни расмийлаштиришса бўлгани.
Шунингдек, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси эълон қилган сўнгги талабларга кўра:
«Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» ўзларининг «Бунёдкор» футбол клуби олдидаги қарздорликларини узиши лозим ҳамда ушбу қарздорликлар узилгани ҳақида «Бунёдкор» ФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига бу тўғрисида расмий хат бериши керак. Ва шундан кейингина бу икки клубнинг янги футболчиларини ёзги трансфер ойнасида ЎзПФЛ расман рўйхатдан ўтказади» , - деган фикрни бизга билдирди
«Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ушбу мутахассисга мазкур мавзуда мурожаат қилганимизда.
Обуна бўлиш ёки бўлмаслик ихтиёрингиз: SHABAGOAL
41.0K viewsedited 19:51