Get Mystery Box with random crypto!

Қўшни давлатлардаги аккредитацияланган олий таълим ташкилотлар | Shavkat Xo‘jaqulov

Қўшни давлатлардаги аккредитацияланган олий таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги "2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори ижроси таъминлаш мақсадида Таълим инспекцияси томонидан қўшни давлатлардаги аккредитацияланган олий таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинмоқда.

Рўйхат олий таълим ташкилотлари, ваколатли ташкилотлар ва вазирликларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларидан ҳамда хорижий квалификацияларни тан олиш бўйича халқаро маълумотлар базаларидан олинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

Қўшни давлатларнинг ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитациядан ўтказилган, лекин фойдаланилган манбаларда аккредитация мақоми ноаниқ ёки мавҳум бўлганлиги сабабли мазкур рўйхатда қайд этилмаган олий таълим ташкилотлари тўғрисида ишончли маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этилган тақдирда рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Олий таълим ташкилотлари аттестация ва аккредитацияси белгиланган муддатларда ўтказиб туриладиган жараён бўлиб, кейинчалик мазкур рўйхатдаги айрим олий таълим ташкилотлари аккредитацияси бекор қилиниши эҳтимоли мавжудлигини ҳамда аккредитация муддати тугаши натижасида янги муддатларга аккредитациядан ўтишини инобатга олган ҳолда рўйхат доимий равишда вақти-вақти билан янгилаб борилади.

Рўйхатни шакллантиришда диний ва ҳарбий йўналишдаги олий таълим ташкилотлари ҳисобга олинмаган.

Шу ўринда, ушбу рўйхатни кейинчалик бойитишда Таълим инспекцияси қўшни давлатлар ваколатли органлари ва дипломатик корпусларини ҳамкорликка чорлаб қолади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш

https://t.me/uztdi