Get Mystery Box with random crypto!

ISFT институти 2022-2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бош | Shavkat Xo‘jaqulov

ISFT институти 2022-2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади

ISFT Instituti (International School of Finance Technology and Science)нодавлат олий таълим ташкилоти томонидан 2022-2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади.

Ушбу институт мамлакатимизда олий таълим хизматларини кўрсатиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олган.

Бугунги кунда ушбу институтда қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжатлар қабул қилинмоқда:

Халқаро амалий бухгалтерия ва молия;
Халқаро бизнес бошқаруви;
Менежмент ва бошқарув ҳисоби.

Ҳужжатлар кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича қабул қилинади.

Манзил: Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчаси Университет кўчаси 2-уй

Мурожаат учун:

Колл-марказ:
+998555063737
Телеграм: @isft_admission
Веб-сайт: http://admission.isft.uz
Электрон ҳужжат топшириш: https://admission.isft.uz/

Ҳужжат қабул қилувчи офиз манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шахрисабз 2-тор кўчаси 6-уй

Локация: https://yandex.uz/maps/-/CCURZYxMwB

Абитуриентлар учун қулайлик яратиш мақсадида вилоят марказларида ҳам қабул офислари очилган.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 31-моддасига мувофиқ, Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

Яъни, тегишли лицензияга эга нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар давлат олий таълим муассасалари дипломлари билан тенг даражада қабул қилинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi