Get Mystery Box with random crypto!

#mulohaza Қонунга барча амал қилиши шарт, аммо айрим қонунларн | Shakhzod Shermamatov(official page)

#mulohaza Қонунга барча амал қилиши шарт, аммо айрим қонунларни қайта кўриб чиқиш керакдир!!!

https://kun.uz/uz/news/2022/09/27/9-sinfni-bitirib-tibbiyot-akademiyasiga-grantga-kirgan-biroq-oqishga-qabul-qilmagan-16-yoshli-qiz-hikoyasi

Таълимга интилиши бор ёшларга, уларнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда университетга ҳужжат топширишга ва танловлардан муваффақиятли ўтган ёшларга ОТМда ўқишига рухсат бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Бу ўз навбатида ёшларни ўқишга янада қизиқишига сабаб бўлади, 7-8 синфда ўқиётган фарзандларимиз, ўз олдига янада яхшироқ натижаларга эришиш учун мақсадлар қўя бошлайди.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидан Адиба Тожимирзаева мақсадга етиш учун АҚШнинг Mary Baldwin университети талабаси бўлибди.
Нафиса Равшановага ҳам ўқишга рухсат берилиши керак деб ҳисоблайман. Нафиса талаба бўлсин. #nafisa_talaba

Ахир 2 йилда 2 та фанни чуқур ўзлаштирган қиз, 1 йилда чет тилини ўрганиб, имкон излаб четга кетиб қолиши ҳам мумкин.
Муҳтарам Президентимиз Инсон қадри учун деб, қанча имконсиз дейилган ишларни амалга оширди. Давлатимиз олдига қўйилган энг муҳим масалалардан бири бу ТАЪЛИМ дейилди. Шундай экан ёшлар ҳавас қиладиган, билим билан эришилган натижаларни кўпроқ тарғибот қилишимиз керак. Қолганини ёшларнинг ўзи амалга оширади.

«Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин», — деди Шавкат Мирзиёев.

ДЕПУТАТларга: Халқ фаровонлиги йўлида курашчилар, мана майдон, мана фикр эркинлиги, мана янги тадқиқотлар учун масала! Халқ фикрини билинг, 2023 йилдан бошлаб, барча ёшлар ёши ва синфидан қатъий назар, қонуний ўқишга топшириши ва ўқишга кириб ўқиши учун ҳозирдан киришингизлар.

Бунақа вазиятни атайлаб ҳам яратиб бўлмайди, бу ердаги қарор жамият ривожига улкан ҳисса қўшадиган мотивациядир.

Раҳмат kun.uz жамоасига.

Бу менинг шахсий қарашларим.

#talaba #qonunchilik #deputat #almanov