Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг юрти | «Шўртан газ кимё мажмуаси»нинг телеграм канали

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тизимдаги ходимларга байрам табриги

Қадрли ҳамкасблар! Барчангизни жонажон ва азиз Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганларга давлат мукофотларини топшириш маросимидаги нутқида “Ватан равнақи, халқ фаровонлиги учун меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди”, деб бежизга таъкидлаб ўтмадилар.

Давлатимиз Раҳбари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда “Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деб таъкидлаб ўтдилар.

Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугун нефть ва газ соҳасида шижоат билан фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходим қадрланади ҳамда алоҳида эътибордадир.

Амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини бажарилишида бир жамоа бўлиб бирлашиб, мамлакат аҳолиси ва саноат корхоналарини нефть-газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашда салмоқли ҳисса қўшиб буни амалда кўрсатмоқдасиз.

Халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақи йўлида матонат билан меҳнат қилиб, эришилаётган ютуқлар ва муваффақиятларда ҳар бирингиз ўз ҳиссангизни қўшаётганингизни алоҳида эътироф этиб, ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, табиий газ ва нефть қазиб чиқарилиши, қайта ишланиши йўлида конлар ҳамда қудуқларда, заводларда меҳнат қилаётган барча ишчи-ходимларни энг улуғ, энг азиз байрам билан чин қалбимдан табриклайман!

Сизга ва яқинларингиз, оила аъзоларингизга, мазмунли ва узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилавий тинчлик-хотиржамлик, янги-янги ютуқлар, фарзандларингиз бахту камолини кўриш насиб этсин!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев