Get Mystery Box with random crypto!

Қабул жараёнларига оид янгиликлар: Жорий йил 1 млн 270 минг | SFERA VARIANT 2020

Қабул жараёнларига оид янгиликлар:

Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;

Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;

Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);
2) my.gov.uz портали орқали;
3) ДТМ сайти орқали.

Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;

Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;

Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);

Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриени тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;

Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;

Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;

Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.



@xushnudbek