Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Ушбу гўзал тонг, дуолар ижобат бўладиган, А | Севимли Айоллар Психалогик Клуби💝

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ушбу гўзал тонг, дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг илоҳий нури, раҳматию марҳамати ёғиладиган кунга етказган РОББИМИЗга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!

Ё РОББИЙ, шундай имон саломатлиги бергинки, ҳеч бир имтиҳон, дард, синов, мушкулотлар бизларни инсонийликдан чиқармасин!

Ё РОББИЙ, қалбларимизни кибрдан, амалларимизни риёдан, тилимизни ёлғондан муҳофаза айла!

Ё РОББИЙ, солиҳ амалларга соя соладиган гуноҳларимизни мағфират қил!

Ё РОББИЙ, бизларни тўғри йўлингда собитқадам қил, ҳидоятингдан бенасиб қилма, тилларимизни, дилларимизни зикру дуодан айирма!

Ё РОББИЙ, ҳаққимизда хайрли бўлганига кўнгилларимизни рози айла, шукрли, доимо Ўзингни ёд этувчи, тинмай ҳамд айтувчи бандаларинг қаторидан жой бер!

Ё РОББИЙ, бу гўзал тонг, файзли кун шарофатидан бандаларингнинг ошкораю пинҳона, қалбдан қилган хайрли дуоларини мустажоб қил!

ҚУРБОН ҲАЙИТИ муборак бўлсин, АЗИЗЛАР!
Аллоҳ таоло дуоларингизни ҳусни мақбул айлаб, сўраганингиздан зиёдасини, энг хайрлисини насиб этсин!

TABRIKLAR