Get Mystery Box with random crypto!

Бир кун болакай қуёшдан сўрабди -- Қуёшжон, сен ҳеч қоронғули | Sevimlilar uchun 🥰

Бир кун болакай қуёшдан сўрабди

-- Қуёшжон, сен ҳеч қоронғуликни кўрганмисан ?
-- Йўқ, сираям кўрмаганман, дебди қуёш.
-- Истайсанми, сенга қоронғуликни кўрсатаман ? Мен бир жойни биламан, у ерда заррача ҳам нур йўқ!
-- Истайман, бу менга қизиқ!
Болакай қуёшни уйнинг ертўласи томон бошлабди ва эшикни очибди.
-- Мана!
Қуёш ичкарига мўралаб сўрабди:
-- Қани, ўша қоронғулик?

Сиз ҳаётда қуёшдек бўлинг, сиз кириб борган кўнгилларни зулмат тарк этсин...

@potokdenegpuloqimi