Get Mystery Box with random crypto!

#MUTOLAA_VAQTI Ёлғончи одам таҳқир ва койишгагина сазовор | Sevimlilar uchun 🥰

#MUTOLAA_VAQTI

Ёлғончи одам таҳқир ва койишгагина сазовор эмас, у жуда ҳам мушкул, ноаниқ, мужмал ҳаёт кечиришга мажбурдир. Чунки биринчи сўзлаган ёлғонини хаспўшлаб беркитиш учун иккинчи ёлғонга, буни ҳам беркитишга ҳаракат қилиб, учинчи ёлғонга эҳтиёж сезади. Шундай қилиб катта ва қўрқинчли хатоларга дучор бўлади. Ўзининг иззат ва обрўсини халқ орасида йўқотгани соясида доимо қайғу-алам билан умр ўтказади. Демак, ёлғончилик ва иккиюзламачилик жуда ҳам нафрат этиладиган иллатлардан саналади, ёлғон сўзлаш – ўзини камситиш ва таҳқир қилишдир. Бу ёмон иллатни тарк этиш лозимлигини билишнинг ўзи кифоя эмас. Афсусларки, орамизда буни яхши билганлари ҳолда ундан қутилишга бепарво одамлар ҳам топилади. Шундайлар борки, ёлғон топа олмаган ҳоллардагина рост сўзлашга мажбур бўладилар. Ёлғончи одамлар ўз ёлғонларига бошқаларни ишонтириш учунгина рост сўзлайдилар. Бу ёлғончиларнинг юзлари кулиб тургани билан қалблари қорадир. Кўринишлари одам шаклида бўлгани билан, ёлғон гапирганлари учун инсонийликдан узоқлашганлар.

“Ҳалол нима-ю... ҳаром нима” китобидан

Telegram I Instagram I Facebook