Get Mystery Box with random crypto!

* Ҳикматдир дунё * Фақат ойнага қараганингда кўринганигина се | Sevimlilar uchun 🥰

* Ҳикматдир дунё

*
Фақат ойнага қараганингда кўринганигина сеники, қолганлари хоҳлаган пайтда кетиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр бўл.

*
Имкон туғилган ерда яхшилик қил. Имконсиз қолганингда асқотади.

*
Иккови учун ҳам осмон битта, аммо зоғнинг дунёси бошқа, лочинники бошқа...

*
Ҳеч қачон “қила олмайман”, дема. Чунки бу сўз хар бир мағлубнинг ҳужжатидир. Оллоҳга таваккал қилиб, яна бир бор уриниб кўришинг лозим!

*
Энг осони бировга маслаҳат бериш. Энг қийини бировга ёрдам беришдир!

*
Бахт бу - саломатликдир. Қолган барчасини сотиб олиш, сақлаб қолиш, бошидан бошлаш, унутиш, ташлаб юбориш, ва қайта эришиш мумкин.

***
Осон бўлишини кутманг, сабрли бўлинг. Қийинчиликлар ҳамиша бўлади. Хозирданоқ ўзингизни бахтли ҳис қилишни ўрганинг. Кейин улгурмаслигингиз мумкин.