Get Mystery Box with random crypto!

SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)

Telegram kanalining logotibi sevimli_xikoyalar — SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari) S
Telegram kanalining logotibi sevimli_xikoyalar — SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
Kanal manzili: @sevimli_xikoyalar
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 351
Kanalning ta’rifi

📜HIKOYALAR KANALI📜
“Nasihat qilgani hech kim yoshlik qilmaydi! Nasihat olgani hech kim kattalik qilmaydi" BARCHAMIZDAN ALLOH ROZI BO‘LSIN🤲🏻
Hamkorlar
@Yangliklaruzz
@Prikolarr_Uz
@Fozil_Qorimaruzalari
@Video_Maruzalar
tiktok.com/@hasanboy_viness

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-27 20:38:55
Укасини ҳаётини бузаётган қайнопалар тезда тавба қилинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
25 viewsedited  17:38
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:38:55
Жуфтингиз номини юрагингизга ёзинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
27 viewsedited  17:38
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01 Чумолилар жамоъасидан катта ибрат

«Эй чумолилар..! Масканларингизга киринглар, яна Сулаймон ва унинг лашкари билмай, сизларни босиб-янчиб кетмасин...»
(Намл сураси, 18 оят).

Эътибор беринг, ҳатто чумоли ҳам «билмай» деб, яхши гумон қилмоқда...
Баъзи одамлар бундай яхши гумондан ожиздир...

... Мусулмон кишининг кундалик ҳаёти ФАЖР (эрта тонг) вақтидан бошланиши, бомдод намозидан сўнг то қуёш чиққунича бўлган вақтда БАРАКА борлиги алоҳида аҳамиятга молик...

... Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салом:
~ “Эй, Аллоҳим, умматимнинг тонгига барака бергин”, деб дуо қилганлар ..

(Имом Абу Довуд ривояти).

Хар нарсада яхши гумонда болинглар, узингизнинг дилингизга ёмонликларни киритманглар, зеро яхшилик билан калбларингиз сизни яна яхшиликка етаклайди
.

ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
27 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01
Ҳижобни модага ҳам ўраш онсон эмас!

Яқинларингиз ҳам улашинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
25 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01 ҚАСАМ УРАР ЭКАН!
(Бир намозхон дўстим айтиб берган воқеа.)

Бу ибратли воқеа бундан 20 йил олдин содир бўлган эди. Ўша пайтлар тўй-маракаларда ароқ ичиб турардим. Шу ҳаром ичимликни ташлашга бир неча марта ҳаракат қилиб кўрдим, аммо ҳар сафар бир нарса сабаб бўларди-да, нафсим устунлик қилиб яна ичиб қўярдим. Кейин иродам сустлиги учун хафа бўлиб, ўзимни-ўзим койиб юрардим.

Охири бир куни масжидга кирдим-у меҳробнинг олдига бориб, қиблага қараб: “Аллоҳим, уйингда туриб, фарзандимни ўртага қўйиб қасам ичаман, энди умримнинг охиригача ароқ ичмайман!” деб қасам ичдим. Бу қасамнинг қанчалик масъулиятли ва оғирлигини ҳис қилардим, шунинг учун, ана 20 йил бўлибдики, ароқни қайтиб оғзимга олмадим!

“Дўстларим” аввалига ишонишмади, ҳайрон бўлишди, кейин эса кўникиб, мени “давралари”га чақирмай қўйишди. Мен эса қутулганимга хурсанд эдим.
Шу воқеадан икки йил ўтгач, бир дўстим ёнимга келиб, ароқни ташламоқчи эканлигини, аммо уддалай олмаётганини, мендан қандай ташлаганимни маслаҳат сўради. Мен бўлган воқеани айтиб бердим. Тафсилотларни эшитгач, дўстим ҳам ўша заҳотиёқ шундай қилмоқчи бўлди. Биргаликда машинага ўтирдик-у, тўғри масжидга бордик. Масжидга кириб дўстим худди мендан эшитганидек: “Аллоҳим, уйингда туриб, ФАРЗАНДИМНИ ЎРТАГА ҚЎЙИБ ҚАСАМ ИЧАМАН, энди умримнинг охиригача ароқ ичмайман!” деб қасам ичди!

Қасам ичишдан олдин ҳам, кейин ҳам мен уни қасам билан ўйнашиб бўлмаслигини қаттиқ огоҳлантирдим, у эса “тушунаман, биламан” деб тасдиқлаб турди. Лекин, афсуски, кўп ўтмай мен қўрққан ва охири фожеага олиб келган воқеалар юз бера бошлади...

Дўстимнинг бир ўғли ва бир қизи бор эди. Ўғли ўша пайтда 6 ёшда эди...
Қасам ичгандан сўнг 40 кун ўтиб, дўстимнинг синглиси турмушга чиқди. Тўйга бориб не кўз билан кўрай-ки, дўстим маст ҳолда даврада ўйнар эди! Ҳайратдан қотиб қолдим! Энди нима бўлади, ахир у ўғлини ўртага қўйиб қасам ичган эди-ку?! Кайфиятим учиб, даврага ҳам ўтирмай, қайтиб кетдим.
Кейинги кун дўстимга роса гапирдим, тушунтирдим, у эса индамай тураверди. Энг ёмони – ароқ ичишда давом этаверди... Шу алфозда 4 йил ўтди. Менинг кўнглим эса, доимо бир нохушлик келишини сезгандек, нотинч эди.

Охири ўша нохуш хабар келди! Дўстимнинг ўғли онаси билан қишлоққа, бувисиникига бориб, 10 ёшида ўша ердаги ҳовузга чўкиб ўлди! Бу мусибатнинг асосий сабабчиси – боланинг отаси эканлигини фақатгина мен ва дўстим билар эдик. Отанинг қалбидаги армон ва пушаймонликни кўришга тоқатим етмас эди. Дўстим ҳам, орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам, юзимга тик қарай олмайди, мендан қочишга ҳаракат қилади, бу сирни бировга айтиб қўйишимдан қўрқади.

Бу ачинарли воқеани бошқаларга ибрат бўлсин деб қоғозга туширдим. Мусулмонлар, қасам ҳақ экан, бузсангиз урар экан, жазосиз қолмас экан! Бўлар-бўлмасга қасам ичаверадиганлар учун, қасамни ичиб, сўнг уни бемалол бузадиганлар учун бу ҳаётий воқеа дарс бўлсин, акс ҳолда пушаймонлик гирдобида қолиб кетасиз!


ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
25 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01 ОПАЛИК ОНАЛИК БУРЧИ...

Муниса хола бугун хурсанд уйғонди. Саҳарлаб печкага қозонни ўрнатиб, шўрва ташлаб қўйди. Қўшиқ хиргойи қилиб юрди. Кечқурун қориб қўйган ҳамири кўпиб кетибди. Тезроқ нонга зувала босиш керак...
Ўғли Шавкатбекнинг иши шаҳарда бўлгани учун бола-чақаси билан "дом"да туришибди. Қишни ўша ерда чиқарасизлар, ~ деб Муниса хола ўзи рози бўлганди.
Ўтган сафар Муниса хола худди шундай нон ясаб ўтирганди, синглиси телефон қилиб қолди. Шаҳарга, укаларини кўргани бирга бориб келишларини айтди. Муниса хола бироз ўйланиб турди. Укалари ҳам ўз араваларини ўзлари тортиб, ҳеч бири опалари ҳақида ўйлашмайди. Кўргилари ҳам келмасмикин-а? Айниқса, Шодмонбек укаси доим ўзича ҳақ. Ҳамиша бир хил гапни гапиради: "Опалик - оналик бурчингни бажарасан-да, нима бўлади ўзларинг исташиб келиб туришсанг?.."
"Ҳа, етмишга кирган кекса опа излаб юриши керак...", ~ ўзича қадрига хафа бўлади Муниса хола. Жигар барибир жигар экан, ўрни бошқа экан уларнинг. Туриб-туриб юрак бағри эзилади унинг. Дарров тугун-бўғин қилиб йўқлагани боради ўзи.
Бугун эса қандайдан бўлиб укалари келишармиш. Бу хабарни кеча эшитгани учун эрталабдан тараддудни бошлаб юборди. Айниқса, кичик укам Мўминшер девзира гуручда бўлган паловни жуда суйиб ерди, деб ўйлаб, кеча шомда ошга сабзиларни ҳам тўғраб қўйган.
Печкадан қозонни олиб, чой қўйди. Кейин қаймоққа пиёзни майда тўғраб, нон ёпди. Қўшнисига "янги қаймоқ қилиб беринг", деб тайинлаганди-я, уни олиб чиқиб қўйиш ҳам керак. Хуллас, Муниса хола қувватдан кетган бўлса-да, ҳозир укаларининг ташрифидан хурсанд, оёғини қўлга олиб чаққон ҳаракатлар қиляпти.
Орада укасига сим қоқди: "Иним, тезроқ келинглар, кутяпман...", ~ деди.
~ Нима камчилик бор? ~ сўради Мўминжон.
~ Ҳамма нарса бор, укажон, дастурхонни тузаб қўйганман. Фақат тез келинглар...
Айтганча, идишларни иссиқроқ уйга олиб кириб қўяй, ~ деб Муниса хола ташқарига йўналди. Чинни идишларни қўлига оларкан, беихтиёр, кўзларига ёш қуйилди. Ўтиб кетган ота-онасини эслади.
Муниса хола ҳунармандлар оиласидан эди. Ҳали ~ ҳануз ҳеч ёдидан чиқмайди ўша кунлар. Ёш қизча эди ўшанда. Онаси касал, отаси косибчилик ҳунари ортидан 4-5 болани боқарди. Кейин эса уруш бошланиб, дадаси урушга кетди.
Ҳувиллаган уйда майда болалар билан қолган онаси дўппи тикиб кун кўрар, жажжи Мунисани ҳам тикиш-бичишга ўргатар эди. Ёш туриб ҳаётнинг аччиқ~чучугини тотган Муниса укаларига жуда меҳрибон бўлган. Дўкондан қора буханка сотиб олиб келиб, тухумга булаб қовуриб, иссиқ овқат ўрнида ҳаммасига бир кесимдан берарди. Хатто овқат солгани бирон бир дурустроқ идишлари ҳам йўқ, ҳамма қўлида ушлаб ейишарди...
Касаллик онаизорини ҳам бу дунёдан бевақт олиб кетди. Ота-онасидан айрилган ёш қиз укаларига она бўлди. Уларни едириб, ичириб, парваришлай бошлади. Дадаси урушдан ногирон бўлиб қайтди. Шароит қанчалар қийин бўлмасин, яна ота ўзини ишга уриб, фарзандларини ҳалол луқма билан боқди. Бироқ, отасининг ҳам умри калта экан, болаларининг роҳатини, камолини кўрмай ўтиб кетди.
Муниса вояга етиб ўзи ҳам оила қурди, она бўлди. Ушалмаган орзуларимни фарзандимдан кўрай, деб ёлғиз боласини ўқитди. Эри Зокиржон ака эса фарзандини уйлади-ю, оламдан ўтиб кетди.
Муниса хола укаларини уйли-жойли қилди. Яхши ишларга жойланишида ҳам кўп ҳаракат қилди. Ният яхши бўлса натижаси хайрли бўлар экан. Секин-аста барча қийинчиликлар ортда қолди. Аммо она бўлиш қийин экан. Укаларини йўлга солиб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишларида жуда кўп машаққат чекди.
"Майли ҳаммалари тинч бўлсин илоҳим...", шукр қилади Муниса хола.
Шу орада онахоннинг кўзи илинди. Тушига онаси кирибди. "Болам-ей, сендан хурсандман. Сендан розиман болам! Укаларингга меҳринг бошқача. Сендан... розиман..." дерди у.
Бир пайт ташқарида ғала-ғовур бўлиб кетди. Мунис хола чўчиб уйғонди. Қараса, кун ёришиб кетибди. Кўрган тушини эслаб, янада дили равшан тортди. Кейин аста ўрнидан туриб, ташқарига бўйлади.
Укалари!
Укалари келибди. Ўрнидан даст туриб уларга пешвоз чиқди.
Меҳмонлар билан бир-бир кўришаркан кўзларига ёш қуйилди
.

ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
25 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01 РЎЗҒОРИМДА БАРАКА, ҚАЛБИМДА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ...

— Ассалому алайкум...
— Ва алайкум ассалом.
— Кўпдан бери ўзи ўзимни ўйлантираётган бир саволга сиздан жавоб истагандим. Рўзғоримдан файз-барака аригандай. Эр-хотин иккимиз тинимсиз ишлаймиз, лекин ҳеч биримиз икки бўлмайди. Бу ойдан бу ойга аранг етказамиз. Баъзида қарзга ботиб қоламиз. Ҳафталаб гўштли овқат қилинмайди. Болаларимизга қараб эзилиб кетаман. Нега бунақа экан? Нима қилсам рўзғоримда барака, қалбимда хотиржамлик бўлади?
— Аввало барака ва хотиржамлик Аллоҳдан бандасига иноят қилинади. Қолаверса, феъл — тақдир. Демак, барака ва хотиржамлик истаган инсон аввало феълини ислоҳ қилиши керак. Бандаси қалбини ислоҳ этса, Робби унинг аҳволини шубҳасиз ислоҳ этади. Бу — асосийси. Барака билан боғлиқ ҳолатлар кўп. Муҳими—ҳалоллик, вафодорлик, омонатдорлик, қавм-қариндош ва қўни-қўшнилар ўзаро муносабатларни яхшилаш. Ота- она ва жигарларга меҳрибон бўлиш, силаи раҳмни узмаслик, садақа ва хайр-эҳсонни канда қилмаслик, қарздорликдан сақланиш. Энди ўзингиз мулоҳаза қилинг, юқорида саналган ва уларга риоя қилганга кенг ризқ, баракотли умр ваъда этилган хусусиятларнинг барига амал қиляпсизми? Ота-онангиз, жигарларингизнинг аҳволидан ҳар доим бохабармисиз? Ҳафтада иккита нон билан бўлса ҳам ота-онангизни йўқлайсизми? Ака-ука, опа-сингилларингизнинг қувончу ташвишидан ҳар доим хабардормисиз? Қўни-қўшнингиз сиздан озор кўрмаяптими? Касбу корингизни чин дилдан, ихлос ва меҳр билан бажарасизми? Одамлар сиздан норози эмасми? Қарздор эмасмисиз? Қарзингизни узишдан қочиб юрмаяпсизми? Имкониятингизга яраша хайр-эҳсон қилиб турасизми? Унутманг, инсоннинг ўзи ва яқинлари, фарзандларига қилган муруввати ҳам садақа ҳисобига ўтишини таъкидлаганлар салафларимиз. Хато қилганингизда, кўнглингиз ғашланганида истиғфор айтиб, Аллоҳга тавба қиласизми? Мана шу саволларга ижобий жавоб беролсангиз ва шукрни кўпайтирсангиз, ин ша Аллоҳ рўзғорингиздан барака, кўнглингиздан хотиржамлик аримайди.
— Мулоҳазага қўйдингиз мени. Нега буларни аввалроқ ўйламаган эканман?
— Баъзан ўзимиз билган нарсаларни ҳам англаш учун қандайдир туртки керак бўлади..
— Гапингиз тўғри. Бугуноқ айтганларингизга амал қиламан.
— Аллоҳ сизу бизни яхшиликда ибрат қилсин, саломат бўлинг
!

ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
26 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01
Намоз ўқимайсизми?

Яқинларингиз ҳам улашинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
27 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01 "Ман ҳаётдан чарчадим..."

Манзура холам, аслида, отамнинг холаси, бувимнинг синглиси. Амакиларим, аммам, биз олти фарзанднинг учтаси—барчамиз шу холамизнинг уйида туриб олийгоҳларни битирганмиз. Холамнинг уйи отасидан— отамнинг бувасидан мерос қолган уй эди.
Манзура холам содда, кўнгли очиқ, фарзандларига ўта меҳрибон, ўта самимий аёл эдилар. Турмуш ўртоқлари қирқ кунлик чақалоғи билан уйдан ҳайдаб юборгач, ота уйига қайтиб келиб, иккита боласини ўзи катта қилган эди. Кенг-мўл кўйлак кийиб юрар, кўча-кўйда ўзидан катта ёшли чолларга ҳам "болам" деб мурожаат қилар эдилар. Бир куни сабабини сўраганимда бир воқеани айтиб берган эдилар.
"Ошхонада картошка-пиёз артаман (бир умр шу ишда ишлаб, нафақага ҳам шу ердан чиққанлар) Ёшман, унинг устига беваман, бирга ишлайдиганлардан биттаси гап отиб ўтадиган бўлди. Бир индамадим, икки индамадим, учинчи сафар гап отганда қўлимдаги картошка тозалайдиган пичоқ билан сапчиб турдим.
—Мани ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта гапирсанг, шу пичоқни қорнингга тиқиб оламан! Пичоқ ўқталиб турган важоҳатим қўрқинчли бўлса керак, ранги бўзариб, эшикдан зўрға қочиб чиқиб кетди...Бева аёлга маҳаллани итиям бошқача қарайди, болам, ўзимдан кампир "ясаб" олишим шундан.

Номоз ўқишни шу холамдан ўрганганман, Аллоҳ рози бўлсин.

Холам жудаям меҳмондўст эдилар. Камтарона яшасалар-да дастурхонларида доим ҳолвайтар, бўғирсоқ, қуш тили бўларди. Уйига келган меҳмонларга ҳаммасини бериб юборар ва яна бошқатдан пиширар эдилар. Турбатга борадиган бўлсалар, эринмай, малолланмай бир қоп биз кукуруз дейдиган "Ширин маккажўхори қаламчалари" дан олиб борар, кўринган болакайларга улашар эдилар.

Холам авлиёсифат одам эдилар, дуолари ижобат бўлиб, биз бундан жудаям қўрқар эдик. Масалан, қиш кунлари юпун кийиниб, ёки ялангбош, ўқишга кетмоқчи бўлсам, остонада туриб олиб
—Айтганимни қилмасанг, тескари потаҳа қиламан, имтиҳондан ўтолмайсан, — дер эдилар., шу гапларидан жуда қўрқардим ва дарров айтганларини бажарардим. Умуман оиламиз орасида (ойим, додам, амакиларим, аммам, адамлар) Манзура холамнинг ижобат бўлган дуолари ҳақида ҳар хил гап-сўзлар юрарди. Холам қалб кўзи очиқ одам бўлиб, йигирма беш ёшларида кафанликларини тайёрлаб қўйган эдилар.Гап орасида Навоийдан, Сўфи Оллоёрдан мисоллар келтириб қўяр эдилар.
Бир куни уйнинг қўнғироғи жиринглади, дарс тайёрлаб ўтиргандим, эшикни очсам ҳеч ким йўқ, бироз туриб яна жиринглади, яна ҳеч ким йўқ. Холам болалар ўйин қилаётганини сезиб қолдилар. Бироз пойлаб турдилар-да, эшикни шартта очдилар, эшик қўнғироғини ўйнаб қочаётган болаларни тутиб олдилар,(бу ҳол аввал ҳам содир бўлган, бу болаларга олдин ҳам танбеҳ берган эканлар) кейин уларни уйга опкириб

—Кучук билан ҳўтикни қанча қилма тарбият,
Ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий! Бор, энди кетаверинглар, — дедилар.
Мен ўша пайтда бу сатрлар ҳазрат Навоийники эканлигини билмаганман, уни холам ўзлари тўқидилар деб ўйлаганман ва роса кулгандим. Билмадим, шу ҳикмат таъсир қилганми, ҳар қалай болакайлар бошқа эшигимиз олдига келмай қўйганди.
Манзура холам ҳаётдан нолимас, ҳаммага ўзини бадавлат кўрсатар, саховат қилар, аммо ёлғиз қолсак "Ман ҳаётдан чарчадим, Феруз", —дер эдилар. Бу гапга ҳам кулардим, тушунмасдим. Энди-энди биламанки, ёлғиз боши билан ҳам ўзининг, ҳам жигарларининг фарзандларига оналик қилиш, унинг масъулиятини бўйнига олиш, рўзғор юритиш... ҳеч бири осон бўлмаган экан. Бир умр ҳалол яшаб ўтган Манзура холам Ҳайит куни, жума куни оламдан ўтдилар.
Дастурхонларидан туз тотганим, ёнида олиб ётиб эринмай кўп ҳикматлар ўргатганим, турмушга чиқиб кетганимдан сўнг ҳам йўқлаб турганим боладек беғубор Манзура холамни Аллох раҳмат, мағфират қилсин
.

Феруза Салходжаева

ANBA @Sevimli_Xikoyalar

https://t.me/joinchat/AAAAAETNGn5yK9B5Td9TtA

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА
31 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2022-07-27 20:32:01
ХОМИЛАНИ АБОРТ ҚИЛДИРИШ ҚОТИЛЛИК МУТЛАҚО ЖОИЗ ЭМАС...

Яқинларингиз ҳам улашинг!


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | SEVIMLI XIKOYALAR (ko‘ngil hislari)
30 viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash