Get Mystery Box with random crypto!

Ўзингизга бўлган ишончни ошириш учун та машқ. Бирор иш ёки б | Sevimli ayol boʻlish sirlari

Ўзингизга бўлган ишончни ошириш учун та машқ.

Бирор иш ёки бизнесни бошлашдан аввал, инсон жуда кўп маротаба ўзига ишончни йўқотади. Агар ушбу маслаҳатлар оз бўлсада ишончингизни тиклашга ва ишингизни якунлашга куч берса, демак мақоламиз фойда
ли бўлади.

Бу машқларни бажариш учун сизга фақатгина ручка ва қоғоз керак бўлади.

«Нима учун омадга эришаман».

Қоғозни олинг ва унга шундай деб ёзинг: « Нима учун мен омадга эришаман?»

Шундан сўнг, ўтмиш хатолари ва келажак орзуларини унутиб, фақатгина ҳозир ҳақида ўйланг:

Нималарга қодирсиз, қандай имкониятларга эгасиз ва нимада истеъдодингиз бор. Саволингизга жавоб сифатида ҳамма ўйлаган
ларингизни ёзиб чиқинг.

Кейин эса шошилмасдан барча ёзганларингизни ўқинг. Улар ростдан ҳам омадга эришишингиз учун сизда бор сабаблар. Бу рўйхатни ўқиб, ўзин гизга ишонч ортади. Уни сақлаб қўйиш ва тез-тез ўқишни тавсия қиламиз.

Омадга тайёрланиш.

Бу аффирмация деб аталади ва уни такрор
лаш ёрдамида онгни, ҳаёллар ва кайфиятни ўзгартириш мумкин. Бошқа сўз билан айтганда — бу ўз-ўзини ишонтириш.
Масалан, қуйидаги каби гапларни қоғозга туши
риб, ҳар кун ўқишингиз ва рўйхатни тўлдириб боришингиз мумкин. Фақат, негатив фикрдан қочинг:

Орзуимни айтиш ва унга эришишга тайёрман;

Кейинги қадам учун тайёрман;

Мен диққат марказида бўлишга ҳақлиман, юракдан яшаш ва ўзимни биринчи ўринда кўра оламан;

Мен янада кучли ва ақлли бўла оламан;

Кўп пул топа оламан, мени руҳлантирадиган одамлар билан ишлаб, ёқмайдиганларга рад жавобини бера оламан;

Ўзим хоҳлаганча яшаш ҳуқуқига эгаман.

Мақсадлар қўйиш.

Ҳар доим кейинги кунда қилишингиз керак бўлган битта ёки бир нечта ишларни ёзиб боринг. Ҳар бир ёзилган ишни тугатиб -мақсадларингиз
га етаётганингиз ҳақида ўйланг.

Ёзиладиган вазифалар эса одатий бўлмаслиги керак. Улар сизни комфорт ҳудудидан чиқара олсин, яъни кундалик турмушдан бошқа — сизни олдинга интилтира оладиган бирор вазифа ёзишингиз керак. Янги, қийин вази
фалар билан ўзингизга ишончни орттириб борасиз.

Вақт ўтиши билан бошида қийин кўринган ишларни уддалаганингизни кўриб, ўзингизга ишонч ҳам ортади. Эндиликда улар содда бўлиб қолганини, сизнинг эса қўлингиздан кўпроқ иш келишини тушуниб етасиз.