Get Mystery Box with random crypto!

Ўйламанг админнинг йўқми деб иши. Ёмон деб ярим тунда нетда т | 👠Севимли бека🍰

Ўйламанг админнинг йўқми деб иши.
Ёмон деб ярим тунда нетда туриши!
Не қилсин кундузи қўли тегмаса ,
Ахир рўзғорнинг ҳам битмас ташвиши!

Админда ҳам бор бола,бор оиласи.
Ундан ҳам кутарлар таом сарасин.
Худди сизникидек бўлгани каби,
Меҳмон қилар қариндошу,амма-холасин!

Кундузлари товар тахлар елиб-югуриб,
Биров келар, биров кетар унга қарайди.
Кийимларнинг сарасини тинмай қидириб,
Кўзи оғриб,ярим тунда медиа тахлайди.

Сизга осон расмларни ўтказасиз тез,
Бу яхши ,бу-ёмон дейсиз саралаб.
Сиз ўша ёмон деб айтган буюмни,
1001 группадан олган оралаб

Админлар телефони ишлар туну кун,
Ҳаётда 100% қувват тўлмайди,
Юмшоққина паркўрпа,ўз ўрни қолиб,
Админшўр резетка ёнида ухлайди

Қарасам админнинг ҳолини ҳеч ким,
Менчалик астойидил англаб етмайди,
Ўзимдан ўзгаси Админни мақтаб ,
Ҳатто тўрт қаторгина мисра айтмайди!

Шунинг учун азизлар айб этманг зинҳор!
Админликни хамма хам эплай олмайди....

Barcha Adminlarga bagʼishlangan sheʼr. Muallifga oʻz minnatdorchiligimni bildiraman
ALLOH ROZI BO'LSIN muallifdan