Get Mystery Box with random crypto!

Чарчадим Онажон Қанча бўлди асли туғилганимга, Биров эмас ха | SevgiM YuragiMda❤️(rasmiy✔️)

Чарчадим Онажон

Қанча бўлди асли туғилганимга,
Биров эмас хатто руҳим билмайди.
Баъзан ҳаво етмас бўғилганимда,
Ногоҳ чумоли ҳам назар илмайди.

Олдимдан оққан сув шу кун бездида,
Оқмай тўхтаб қолар, юрмай пиёда.
Билдим тошбақа ҳам, мендан ўздида,
Энди у ҳам чаққон ёлғон дунёда.

Чарчадим онажон менам ўзимдан,
Қайта туғилмоқни имкони борми .
Бугун безиб қолди ёр ҳам сўзимдан,
Ё мени суймоқлик шу қадар орми.

Менам бир инсонман, Оллоҳга банда,
Яҳшиям мўминлик имзоси бордир.
Ўз болам отмайди мен билан ҳанда,
Гўёки, оталик жазоси тордир.

Дўстларим деганда, нафас ололмай,
Қоламан бўғзимга ҳаво тиқилиб.
Кўрса шошир таниб, ва ё танимай,
Уларчун Марсдан мен тушдим илиниб.

Бир чипта олинг сиз менга онажон!!
Оқ, қора ранглари бўлмаган жойга.
Ва қайта туғилай топинг сиз имкон,
Кимсасиз ўлкада, чопай зўр пойга.

Олис олисларда меҳр сўлмайди,
Бўлмайди виждоннинг юзи ҳам қора.
Афсус надоматлар жонсиз ўлмайди,
Кўзлари ўйилмас қалб бўлиб пора.

Қалбим азобларин қилай мен инъом,
Мендан безиганлар зора тушунса.
Асло иккиланманг қайтмайман бе ном,
Ўзгача бўлардим имкон туғилса.

Бору, йўқлигимдан қайғурмас дунё,
Ягона Оллоҳга керакман холос.
Жонимни гаровга қўйганман рўё,
Тиргакман ўлимтик бу жонга бироз.

Ўлолмай ё тирик қолмаган инсон,
Ҳаёт завқин билмай қолган нодонман.
Кундузни тунга гоҳ, тунни кундузга,
Алишган нафаслар ичра гумонман.

Ҳаёт йўлагида кетяпман аста,
Умидли дунёдан умидлар қилиб.
Базўр яшаяпман соппа соғ хаста,
Ҳақнинг синовига сабримни илиб.

Шалола


Kimga yuborishni bilasiz

Kanalga kiring

https://t.me/sevgim_yuragimda_kartinkalar