Get Mystery Box with random crypto!

Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий қуйидаги воқеани ҳикоя қилади: Мен Я | SevgiM YuragiMda❤️(rasmiy✔️)

Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:
Мен Яҳё ибн Холид Бармакий замонида (Ҳорун ар Рашид вазирларидан бири) ҳайит арафасида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолдим. Уйдагилардан бири "ҳайит келиб қолди, уйда ҳеч нарса йўқ" деди. Тожирлардан бир дўстимга бориб, қарзга эҳтиёжим борлигини айтдим. Муҳри бузилмаган, ичида 1200 дирҳам пули бор халтани чиқариб берди. Олиб уйга қайтдим. Кириб ўтиргач, биров чақирди. Қарасам, пайғамбар авлодидан бўлган бир дўстим турибди. Қийин аҳволга тушиб қолганидан, қарзга эҳтиёжи борлигидан гап очди. Уйга кириб, аёлимга маслаҳат солдим. "Нима қилмоқчисиз?" деди. "Ярмини берсамми деб турибман" дедим. "Бўлмапти. Бозорда юрувчи одам сизга 1200 беради-ю, остонангизга пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлган киши келса, ўша бозорчи берганнинг ярмини берасизми?! Ҳеч ҳам ярашмайди. Ҳаммасини беринг" деди у.
Халтанинг муҳрини бузмай, ҳаммасини олиб чиқиб бердим.
Бироз муддат ўтгач, яна биров чақирди. Чиқсам, бозорчи дўстим турибди.
Бозорчи дўстим ўша ҳошимий - пайғамбарзода дўстимнинг ҳам дўсти эди. Ўша куни у ҳам ҳошимий дўстимга қарз сўраб борибди. Ҳошимий дўстим халта муҳрини бузмай чиқариб берибди. Қараса, ўзининг менга берган халтаси. Дарров менинг олдимга келибди.
Биз шундай ҳолда экан, Яҳё Бармакий томонидан чопар келиб қолди. Мен унинг ҳузурига етиб бордим . "Мен амирул мўъминин билан баъзи муҳим ишларда машғул бўлиб, чопарим сизлардан кечикиб қолди" деди волий.
Унга бўлган воқеани сўзлаб бердим.
Шунда у ҳузуридаги хизматчига: "Эй Фалончи, анави динорларни олиб кел" деди.
Хизматчи 10 000 динор солинган халтани келтирди.
Яҳё ибн Холид халтани менга берар экан, шундай деди:
"Икки минги сизга, икки минги дўстингизга, икки минги ҳошимийга. Тўрт минги эса, аёлингизга. Чунки у энг саховатлингиз экан" !

Сайфуллоҳ Носирхон