2023-01-04 12:30:54
ҚИЗИҚ
•Фиръавннинг уйида тарбия топган Мусо алайҳис салом пайғамбар бўлди.
•Нуҳ алайҳис салом уйида тарбия топган ўғли кофир бўлди.
•Мушрик Озарнинг ўғли Иброҳим алайҳис салом набийлар отаси номини олди.
•Юсуф алайҳис саломни акалари қудуққа ташлашди.
•Юнус алайҳис саломни кит қорнида қутқарди.
•Фиръавннинг хотини Осиё учун жаннатда қаср бор.
•Лут алайҳис саломнинг хотини дўзахдадир.
•Ҳудҳуд ғарибларни Аллоҳга чорлади.
•Фиръавн қавмини дўзах сари чорлади.
•Макка ўз ўғлини қувди.
•Мадина эса унга жой берди.
•Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ажраган тўнка ингради.
•Амакилари эса йўлларига тиканларни ташлар эди.
•Инсонлар пайғамбарни оловга отишди.
•Ҳайвонлар оловни ўчиришга ҳаракат қилишди.
•Ийсо алайҳис салом отасиз пайғамбар бўлди.
•Кўп аъробийлар бут ва санамларга ибодат қилган оталарининг динида мушрик ҳолда ўлиб кетишди.
•Жинлар қуръонни хушуъ билан эшитишди.
•Укоз бозори аҳли эса қуръонни эшитмаслик учун қўлларини қулоқларига тиқишди.
•Чумоли бир пайғамбар қўшинининг йўналишини ўзгартирди.
•Инсон эса Каъбани бузиш учун филлар қўшинини бошлаб келди!
Бу ҳолат давом этаяпти ва давом этади!
#Мулохаза
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
@BAXTIMSAN
2.5K views09:30