Get Mystery Box with random crypto!

Тескари ҳақиқатлар... 1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат паса | HAYOTIMSAN 💞 BAXTIMSAN

Тескари ҳақиқатлар...

1. Қалбингда пулга бўлган муҳаббат пасайгани сари — пул сенга кўпроқ муҳаббат қўйишни бошлайди.
2. Қизлардан ўзингни олиб қочганинг сари — уларнинг сенга интилиши кучайиб боради.
3. Илминг ошгани сари — оғриғинг ҳам катталашиб боради.
4. Шариат қонун-қоидаларини ўрганганинг сари — ҳаётинг оғирлашмайди, аксинча, енгиллашиб бораверади.
5. Ўзингни камтар тутганинг сари — ҳайбатинг ошиб бораверади.
6. Аллоҳдан қўрққанинг сари — унга яқинлашиб бораверасан.
7. Эҳсон қилганинг сари — пулинг кўпайиб кетаверади.
8. Илмингни улашганинг сари — илминг кўпайиб бораверади.
9. Ўз айбларингни тан олганинг сари — ўзингга бўлган ишонч ортиб бораверади...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@BAXTIMSAN