Get Mystery Box with random crypto!

Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар: 1. Ушбу ҳадиси шариф | HAYOTIMSAN 💞 BAXTIMSAN

Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар:

1. Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг: "Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
2. Овқатдан сўнг ювинг: "Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
3. Кийим кийиш асносида ювинг: Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

4. Ҳар кунингизда ювинг: "Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

5. Ҳар намоз ортидан ювинг: "Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.

Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?

Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амин!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@BAXTIMSAN