Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди. Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди. У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.
Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!
Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг! Чунки "қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.
@BAXTIMSAN каналига обуна бўлинг!