Get Mystery Box with random crypto!

Юраверамизми?! •Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, | HAYOTIMSAN 💞 BAXTIMSAN

Юраверамизми?!

•Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, намоз ўқиш учун масжидга кирмай юраверадими?!
•Аёл, то кафанликка ўралмагунча, тириклигида авратини беркитмай юраверадими?!
•Йигит-қизлар, то никоҳ пайтида домла сўрамагунча, калимасини билмай юраверадими?!
•Фарзандлар, то ота-она вафот этмагунларича, уларнинг қадрларига етмай, дуоларини олишга ҳаракат қилмай юраверадими?!
•Баъзи мансабдорлар, то ишдан ҳайдалиб, бирор фалокатга йўлиқмагунча, порахўрлик, коррупция, ўғрилик, талон-тарож қилишда давом этаверадими?!
•Одамлар, то бирор олим вафот этмагунча, унинг қадрига етмай, илмидан фойдаланмай юраверадиларми?!
•Кўпчилигимиз, то ўлмагунимизча, тириклик, умрнинг қадрига етмай, уни солиҳ амаллар билан ўтказмай юраверамизми?!
•Кўзимизни очайлик, умримизнинг ҳар дақиқаси ўтиб, биз ўлим, қабр сари яқинлашиб бораётганимизни унутмайлик!
•Аллоҳ таоло барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин, У Зот ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@BAXTIMSAN