Get Mystery Box with random crypto!

Аёллар бор, болам дейди, уйим дер, Аёллар бор, эрларини бошин | HAYOTIMSAN 💞 BAXTIMSAN

Аёллар бор, болам дейди, уйим дер,
Аёллар бор, эрларини бошин ер.
Аёллар бор, фариштадир уйида,
Аёллар бор, ҳатто итдан дайдида.

Аёллар бор, вафолидир, ҳаёли,
Аёллар бор, ўзларича зиёли.
Аёллар бор, кўзларида меҳр бор,
Аёллар бор, кўзларида қаҳр бор.

Аёллар бор, нур сочилар юзидан,
Аёллар бор, заҳар чиқар сўзидан.
Аёллар бор, бойлик дейди, пул дейди,
Аёллар бор, бойлик ахир гул дейди.

Аёллар бор, фарзандини қучганлар,
Аёллар бор, фарзандидан кечганлар.
Аёллар бор, сабр қилиб юради,
Аёллар бор, ҳар кун нолиб туради.

Аёллар бор, шукр дейди борига,
Аёллар бор, кун бермайди эрига!
Аёллар бор, қуёшдайин нур сочар,
Аёллар бор, шайтон бағрини қучар.

Аёллар бор, оиласининг бахтидир,
Аёллар бор, ҳайвон ундан яхшидир.
Аёллар бор, Отам дейди, Онам дер,
Аёллар бор, Онасининг бағрин ер.

Тавсия @FOYDALI_MENGA

@HAYOT_BAXT_OMAD каналига обуна бўлинг!