Get Mystery Box with random crypto!

​​ЮРИБДИ ДЕНГЛАР! Агар кўриб қолсангиз уни, Айтиб қўйинг омон | HAYOTIMSAN 💞 BAXTIMSAN

​​ЮРИБДИ ДЕНГЛАР!

Агар кўриб қолсангиз уни,
Айтиб қўйинг омонатимни,
Худойимнинг хар бир куни,
Сени эслаб, юрибди денглар.

Ранги кузги хазонлардек денг, 
Қадди эгик камонлардек денг,
Сени эслаб, ёмонлардек денг,
Ўзи яшаб, юрибди денглар.

Ой чиққанда, осмонга боқиб,
Юрагини чангини қоқиб,
Кимга ёқмай, кимгадир ёқиб,
Сени эслаб, турибди денглар.

Одамларни хар кун кулдириб,
Юрибди денг давра тўлдириб,
Қўймайди денг, дардин билдириб,
Тик оёқда, турибди денглар.

Кўкси денглар эзилган анор,
Юраги муз, юзида бахор,
Ҳали, хануз унутмай зинхор,
Сени эслаб, юрибди денглар.

Айтманг унга оғринганимни,
Қўшиқларга овунганимни,
Билиб қўйсин соғинганимни,
Кўзи кулиб, турибди денглар.

Нимадандир бўлиб умидвор,
Юрагига бермасдан озор,
Қулоғига пичирлаб, минг бор,
Ўзи яшаб, юрибди денглар.

Дардкаш бўлиб қоғоз, қалами,
Қўшиқларда соғинч, алами,
Эй, Бухоронинг гўзал санами,
Сени эслаб, юрибди денглар.

Айтиб қўйинг омонатимни,
Агар кўриб, қолсангиз уни,
Худойимнинг хар бир куни,
Сени эслаб, турибди денглар.

Бахтинг тилаб, юрибди денглар.

Тавсия @FOYDALI_MENGA

 @BAXTIMSAN каналига обуна бўлинг!