2022-06-20 18:08:16
#ўйлар
Бундан бир ойлар олдин "Ҳордиқ" газетасида бирга ишлаган ҳамкасб дугоналар (аёллар жамоаси) йиғиладиган бўлди. Бир ҳамкасб опамизнинг хонадонида. Мен боролмадим. Ўзига яраша сабабларим бор эди. Боролмаган бир мен эмасдим, албатта. Учрашиш ташаббуси билан чиққан ҳамкасбимиз негадир ранжиб, "Ҳамма меҳр-оқибат ижтимоий тармоқ учун, пул дийдордан муҳим экан-да", деган гапларни айтди. Бу гап айнан кимга қарата айтилганини билмадим, аммо менга оғир ботди ва буни очиқ айтдим. Ҳеч кимга ҳеч нимани исботлаш, мен учун пулдан дийдор муҳим, деб ўзимни оқлаш ниятим йўқ. Бунга мажбур эмасман. Ким қандай хаёлга борса, бораверсин. Аммо бир нарсани аниқ ишонч билан айтишим мумкин: ҳеч қачон ҳеч кимга ижтимоий тармоқда бошқа гап, ҳаётда бошқа гап айтмаганман. Кимнидир соғиндим десам, демак, уни чиндан ҳам соғинганман. Яхши кўраман десам, демак, у чиндан ҳам кўнглимга яқин инсон. Ҳурматимни изҳор қилдимми, демак, ростдан ҳурмат қиламан. Йўқ туйғуни гапириш менга хос эмас, буни эплай олмайман.
Дарвоқе, ижтимоий тармоқда меҳр-оқибат ҳақида баландпарвоз гаплар айтганим эсимда йўқ...
Балки, ростдан оқибатсиздирман?..
37 viewsKomila Nosirova, edited 15:08