Get Mystery Box with random crypto!

#xushxabar Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик ун | Sevara Urinbayeva

#xushxabar

Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг 78 нафар иқтидорли талаба ва ўқувчилари Адлия вазирлиги стипендияси билан тақдирландилар!

Хабарингиз бор, ушбу стипендиялар Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Тошкент давлат юридик университети ва Адлия вазирлигининг юридик техникумларининг академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган талабалари ва ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида адлия вазири томонидан 2021 йилда таъсис этилган.

Маълумот учун, 2021 йилда ҳам 80 нафар талаба-ўқувчилар ушбу стипендия билан тақдирланган эдилар.