Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчилар ҳақида Бугун энг долзарб муаммолардан бири бу таъ | Sertifikat Tarix va Huquq

Ўқитувчилар ҳақида

Бугун энг долзарб муаммолардан бири бу таълим тизими. Кўп гапирилади что таълим тизими ўлган деб. Аммо шу нарсани миндеей бир таҳлил қилмаймиз.

Масалан, бугунги кунда ҳамма ўқитувчилар ҳам топми? Йўқ албатта. Бунга нима сабаб бўлган? Чунки у талабалик давридан пахта тергани чиққан, 4 йил ўқишини 1 йилини далада ўтқазган. Кейин ишга келгач ҳам даладан бери кемаган, ягана тугаса пахта, пахта тугаса гул экиш...

Ҳаттоки Андижонда пахтага кўсак қурти тушибди деб шуни тозалашгаям ўқитувчилар олиб чиқилган. Хокимиятдан қандай топшириқ бўлса, аҳолини хисобга олишми, сайловга таклифнома тарқатишми, хуллас барчаси текин ишчи бўлмиш ўқитувчининг гарданига юкланган.

Бундай шароитда қандай одам ўз устида ишлай олади? Қандай қилиб у топ ўқитувчига айлана олади? Абсурдниннг даражаси шу қадар бўлганки, хоким келяпти деса кўчадаги гулларда иш қилиш керакми йўқми қизиқмас, кўчага чиқараверишган. Хоким кўрсин ишлаётганини...

Шу нарсаларни ўйлаб мен эски ўқитувчиларнинг аттестациядан ўта олмаётганларини ҳам тушунаман.

Энди бу нарсалар йўқ, президент инсон қадри сиёсатини юритяпти, аммо бу нарсалар яна қайтиб қолмайдими? Ўқитувчидан ким унга кучи ва дўқи етса текин шотир сифатида фойдаланиши бошланмайдими? Шунинг учун ҳам конституция даражасида уларнинг статуси белгиланаётгани яхши холат бўлди деб ўйлайман.

Энди ўқитувчи мактабга қайтди, энди у ўз устида ишлаши мумкин, унинг қоғозбозликларини ҳам камайтириш керак, турмуш тарзини яхшилаш керак, ойликларини ошириш керак, одам тўқ қорин билан қўлига китоб олади, қорнини тўқлаётган ишини севиб қилади. Бундан эса фақат болаларини ўқитишни истаган бизлар ютамиз.

@nurbekalimov