Get Mystery Box with random crypto!

ТАҚДИР ва ҚАЗО — Тақдирнинг маъноси нима? — Оламда ҳар бир | 💕 SENSIZ 💕

ТАҚДИР ва ҚАЗО

— Тақдирнинг маъноси нима?

— Оламда ҳар бир бўлган, бўладиган, бўлиши тайин қилиб қўйилган ўлчовдир.

— Қазонинг маъноси нима?

— Тайин қилинган ишнинг бажарилишидир.

— Оламда бўладиган нарсалар ва қилинадиган ишларнинг муддати аввалдан белгиланадими?

— Албатта. Ҳар бир ишнинг қачон, қай тарзда, қандай сабаблар билан қилиниши ва муддати аввалдан белгилаб қўйилган. Улар «Лавҳул Маҳфуз» да ёзиб қўйилган.

— «Лавҳул Маҳфуз» нима?

— «Лавҳул Маҳфуз» осмонлар устидаги китобсимон мавжудликлардир.

— Бандаларнинг савоб олишлари ёки гуноҳга ботишлари «Лавҳул Маҳфуз» да битилганми?

— Албатта.

— Одамлар «Лавҳул Маҳфуз» да ёзилгани туфайли савобга ботади ёки гуноҳкор бўладими?

— Ундай эмас. Бу нарсани Аллоҳ таоло ўзининг азалий илми билан билади. Яъни бирор банда агар ўз ихтиёрига қўйилса, қандай амалларни қилмоқлиги аввал - бошданоқ Аллоҳга маълум ва «Лавҳул Маҳфуз» га битилган.

— «Лавхул Махфуз» да аввалдан битилган экан-ку, деб бу дунёда тек юравериш, охиратга ҳозирлик кўрмасдан ётавериш, гуноҳ ишларни бот - бот қилавериш мумкин экан-да?

— Ҳеч мумкин эмас! Ҳар бир банда қунт билан илм олиши, маърифат ўрганиши, ҳалол нон топиб йейиши, гуноҳлардан тўхташи лозим. Ҳар ишни тақдирга ҳавола қилиб, ўз ихтиёридаги ишларни тақдирга топшириб қўйиши маъқул эмас. Чунки тақдир олий тушунча, Аллоҳ таоло белгилаб қўйган ўлчовдир. Аммо бу дунёда инсоннинг ўзига боғлиқ қилиб қўйилган жихатлар борки, бунга ўзи ҳаракат қилиши керак.

— Ажалнинг маъноси нима?

— Берилган умр муҳлатининг тугаши.

— Бирор офат ёки бошқа сабаб билан ўлган кишининг ажалини нима деб билмоқ лозим?

— Улар ташқаридан қараганда бирор сабаб билан ёки тасодифан ўлганга ўхшаб кўринса ҳам, аслида ажаллари йетиб келгани туфайли қазо қилганлар. Чунки инсон умр муддати тугагани сабабли ҳам тасодиф ёки бирор баҳонага йўлиқади.

Манба: «Ибодати Исломия» китобидан олинди.

@Sensiz
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ