Get Mystery Box with random crypto!

#motivatsiya Қисқичбақа менталитети. Тажрибадан маълумки, | SEMINAR_TRENINGLAR

#motivatsiya

Қисқичбақа менталитети.

Тажрибадан маълумки, агар бирор пақир ёки идишга бир қанча қисқичбақаларни солсак, у ердан чиқмоқчи бўлган қисқичбақа пақир оғзига етганида,  бошқа қисқичбақалар уни оёғидан қисиб орқага тортишар экан.

Зоологлар аслида улар хам юқоридаги таянчга суяниб ташқарига чиқмоқчи бўлишади аммо алал оқибат хеч қайси қисқичбақа идишдан чиқа олмайди. Буни қисқичбақа менталитети дейилади.

Одамларда ушбу менталитет кучли ривожланган. Масалан оддий чекишни ташламоқчи бўлсангиз - Овора бўлма ташлолмайсан, ёки чекиб ҳам узоқ яшаб юрганлар бор дейишади. Ёки спорт билан шуғулланиб озмоқчи бўлсангиз спорт билан озиш мумкин эмаслигини таъкидлашади.

Аслида ўзлари сизнинг орқангизда қолишни исташмайди. Улар қисқичли қисқичбақалардир.

Хулоса 100 та қисқичбақа орқага тортсада янада кучлироқ бўлиб олдинга ҳаракат қилинг. Агар сиз чиқсангиз улар барибир ўз идишларини тарк эта олмаслигини кўрасиз.
@yuksak_qalb