Мексика орқали АҚШга кетаётган Ўзбекистонликлар гаровга олин | Secret Auto Center
Мексика орқали АҚШга кетаётган Ўзбекистонликлар гаровга олинган
Мексика орқали АҚШга кетаётган бир гуруҳ Ўзбекистонликлар мексикаликлар томонидан гаровга олинган. Улардан йўлида давом этишлари учун 1200 доллар сўралган, бироқ сўралган пул уларда йўқ эканлиги аён бўлгач, улар Ўзбекистонликларни бир уйга қамаб қўйган ва улардан қандай қилиб пул олиш йўлларини қидира бошлаган. Бу вақтда эса Мексика полицияси воқеадан хабар топиб жиноятчиларни қўлга олишган.