Get Mystery Box with random crypto!

#RUHIYAT Муҳаббат саломатликка қандай таъсир ўтказади? | TORTISHISH KUCHI || ONLINE GROUP

#RUHIYAT

Муҳаббат саломатликка қандай таъсир ўтказади?

Муҳаббат организмга қанчалар ижобий таъсир кўрсатишини севишганлар ҳатто фараз ҳам қилолмайдилар. Муҳаббат саломатлигимиз ва ташқи кўринишимизга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўз юритамиз.
Муҳаббат ҳамроҳи бўлган ижобий ҳислар юрак фаолиятига яхши таъсир ўтказади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бахтли муносабатларда яшовчи инсонлар юрак-қонтомир хасталикларидан камроқ азият чекадилар

Муҳаббат юз рангини яхшилайди.
Сиз ҳам ҳойнаҳой аҳамият берган бўлсангиз керак, севадиган инсоннинг юзидан нур ёғилиб туради. Севиш билан боғлиқ ҳислар организмдаги бахт гормонлари миқдорини оширади. Бу эса қон айланиш тизимини яхшилаб, озуқавий моддалар ва кислородни терига етказиб берилишини оширади.

Қон босимини туширади.
Турмуш ўртоғи билан бахтли ҳаёт кечирадиган ва доимий равишда жисмоний алоқа (бўса, қучоқлашиш, жинсий алоқа) бор инсонларда қон босими пасаяди. Бу эса юрак-қонтомир хасталикларига чалиниш хавфини камайтиради.

Муҳаббат психик касалликларга чалиниш хавфини камайтиради.
Ёлғиз инсонлар депрессияга мойил бўлишади. Бахтли муносабатларда ҳаёт кечираётган инсонлар вазияти эса умуман бошқача. Улар одатда мустаҳкам психик соғликка эга бўладилар.

Муҳаббат умрни узайтиради.
Бу илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган. Гап нафақат руҳий зарбаларга ва уларнинг оқибатларига чидамлилик ҳақида, балки турмуш ўртоғингиз кўрсатадиган руҳий кўмак ҳақида ҳам

@Secret_93