Get Mystery Box with random crypto!

ЗАМОНИМИЗ ХИКМАТЛАРИ ​1. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган о | TORTISHISH KUCHI || ONLINE GROUP

ЗАМОНИМИЗ ХИКМАТЛАРИ

​1. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади.

2. Эр ва ҳотин ҳудди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда - кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда - қўл уларни артади.

3. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама.

4. Тез бу - секин. Аммо тўхтовсиз.

5. Ёмон одамни дўсти бўлгандан яхши одамни душмани бўлган яхши.

6. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса ҳавотирланишни кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса ҳавотирланиш умуман фойдасиз.

7. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама!

8. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди.

9. узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади.

10. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин.

11. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат.

12. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил!

@Secret_93