Get Mystery Box with random crypto!

162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар | Maktab direktorlari

162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди:


«Республика бўйича мавжуд жами 10 008 та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернати қуйидаги ёқилғи манбалари орқали иситилмоқда:

3 310 таси — табиий газ;
23 таси — суюқ ёқилғи;
6 671 таси — кўмир (брикет);
4 таси — электр токи.

Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:

1 036 та мактаб — марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
8 810 таси — локал иситиш тармоғи орқали;
162 таси — қўлбола (буржуй) печлар орқали.

Жами 1 196 та мактаб филиалининг 118 таси — табиий газ, 1 таси — суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси — кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси — электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.

Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган».

@aoka_uz