Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Гендер Комиссияси расмий веб-сайти ишга туширилди | Maktab direktorlari

Ўзбекистон Гендер Комиссияси расмий веб-сайти ишга туширилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” қўшма лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш комиссиясининг веб-сайти www.genkom.uz ишлаб чиқилди.

Веб-сайтда комиссия фаолияти, таркиби, турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу платформада Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг қонунчилик асослари бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш имконияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати


"Maktab direktorlari" каналига уланиш учун
https://t.me/school_direktor