Get Mystery Box with random crypto!

БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ Сберкассауз жамоаси кўплаб обуначил | Сберкасса вакансия

БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Сберкассауз жамоаси кўплаб обуначилар таклифига биноан мамлакатимиз тижорат банкларида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тайёрлади.

Ўзсаноатқурилишбанк
- Дастурчи;
- Комплаенс назорат департаментининг Таваккалчиликларни баҳолаш бўлими бош мутахассиси.

Ўзмиллийбанк
- Ахборот технологиялари департаменти, Ахборот тизимларини технологик қўллаб-қувватлаш бўлимининг бош мутахассиси;
- HR менежер.

Агробанк
- Андеррайтинг бўлими мутахассиси;
- Flutter дастурчи (мобил дастурлар);
- Ходимларни излаш ва танлаш бўлимига етакчи - мутахассис лавозими;
- Рискларни бошқариш бўйича бош мутахассис.

Ипотека Банк
- Филиаллар тармоғи департаменти директори;
- Информацион технологиялари департаментига 10 дан ортиқ бўш иш орни мавжуд.
- Бош офис Contact-center раҳбари ўринбосари;
- Комплаенс назорати департаменти Мижоз операциялари ва банк операциялари комплаенс назорати бўлими етакчи мутахассиси/мутахассиси
- Комплаенс
назорати департаменти Коррупция ва фирибгарликка қарши курашиш бўйича комплаенс назорати бўлими етакчи мутахассиси.

Микрокредитбанк
- Халқаро ҳужжатлаштирилган операциялар бўлими бош мутахассиси;
- Ғазначилик департаменти бош мутахассиси;
- Риск менежменти департамент директори;
- Наманган вилоят минтақавий филилали — Юридик хизмат бўлим бошлиғи, Ахборот технологиялари бўлими етакчи мутахассиси, Чакана ва теххизматлар бўлими етакчи мутахассиси, Равнақ БХМ менежер;
- Поп филиали — Мониторинг ва муаммоли кредитлар билан ишлаш бўлими ундирувчиси;
- Чуст филиали — Бошқарувчи.

Универсалбанк
- Банк Бошқаруви раиси ёрдамчиси;
- Ички назорат департаменти бош мутахассиси,
- Бош бухгалтер ўринбосари,
- Пул муомаласи ва касса ишлари департаменти;
- Омонатчилар ва кредиторларнинг маблағларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
- Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
- Банк аппарати бош мутахассиси (методология бўйича);
- Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи;
- Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти директори.

Туронбанк
-Зангиота филиали бош бухгалтер.

Қишлоққурилишбанк
- Юридик департаменти Талабнома даъво ишларини юритиш бошқармаси 1-тоифали юрисконсульт;
- Юридик департаменти Талабнома даъво ишларини юритиш бошқармаси бош юрисконсульти;
- Юридик департаменти Ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бош юрисконсульти;
- Ахборот тизимларини техник-дастурий қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бошқармаси Бош мутахассиси.

Давр Банк
- Савдо бўлими менежери;
- Пластик карталар бўлими мутахассиси.

Азия Альянс Банк
- Карта бизнесини ривожлантириш бўлими Бош мутахассиси.

Халқ Банки
- Навоий амалиёт бўлими бошлиғи;
- Қорақалпоғистон амалиёт бўлими бошлиғи;
- Мингбулоқ, Вобкент ва Шаҳрихон филиали бошқарувчиси;
- Ғазначилик департаменти директори ўринбосари.

Асакабанк
- HR бўйича бизнес мутахассис;
- Етакчи ҳуқуқий маслаҳатчи.

Бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун банк номи устига босинг.

Марказий банкдаги бўш иш ўринлари билан бу ерда танишасиз.
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан бу ерда танишинг.

Валюта курслари — @sberkassakursbot

Telegram|Live|Валюта курси|Вакансия|