Get Mystery Box with random crypto!

Беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт | The Delusional

Беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг ОТМлар кесимидаги тақсимоти

Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, ариза топширувчи аёл-қизлар олий маълумотга эга бўлмаслиги керак ва улар фақат тўлов-контракт асосида таълим олишга қабул қилинади. Ўқишга қабул қилиш оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;

️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши керак.

Қарорга кўра, тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

Telegram Live Кредитлар Омонатлар